slot gacor
slot gacor
 Жиззах вилоят Қўриқлаш бошқармаси томонидан Арнасой туман ҳокимлиги маъмурий биносини қўриқлаш хизматидан бўлган қарздорликни қоплаш учун маблағ ажратиш тўғрисида » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Жиззах вилоят Қўриқлаш бошқармаси томонидан Арнасой туман ҳокимлиги маъмурий биносини қўриқлаш хизматидан бўлган қарздорликни қоплаш учун маблағ ажратиш тўғрисида

Жиззах вилоят Қўриқлаш бошқармаси томонидан Арнасой туман ҳокимлиги маъмурий биносини қўриқлаш хизматидан бўлган қарздорликни қоплаш учун маблағ ажратиш тўғрисида

02 февраль 2022 йил
264
0

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилоят Қўриқлаш бошқармаси томонидан Арнасой туман ҳокимлиги маъмурий биносини қўриқлаш хизматидан бўлган қарздорликни қоплаш учун маблағ ажратиш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 555-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 555-сонли қарорлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимлиги молия бўлими (М.Эшбоев)га туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан Арнасой туман ҳокимлиги маъмурий биносини қўриқлаш хизматидан бўлган қарздорликни қоплаш мақсадида 25000,0 (йигирма беш миллион) минг сўм маблағни туман ҳокимлигига ажратиш вазифаси юклатилсин.
  3. Ажратилган маблағни мақсадли ишлатилишини таъминлаш туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси Б.Мухиддиновга топширилсин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммасига юклатилсин.
  5. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

  

                    Туман Кенгаши раиси                   Х.Алимарданов

aror_rilash_hizmatidan_blgan_arzdorlik.pdf [265,54 Kb] (юклаб олинди: 10)

Онлайн: aror_rilash_hizmatidan_blgan_arzdorlik.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар