slot gacor
slot gacor
 ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИНЛАР - МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИНЛАР - МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИ

ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИНЛАР - МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИ

07 октябрь 2023 йил
108
0

Барча ҳудудларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиш энг долзарб масалалардан бири. Арнасой туманида ҳам озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмокда.

Арнасой тумани А.Соипназаров СИУ худудидаги “Холбой Эгамов” фермер хўжалиги дала майдонида Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Жиззах вилояти кенгаши раиси Ўзбекистон қахрамони Анорбой Эшматов раҳбарлигида кузги тўқсонбости экинларини экиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда Арнасой туман хокими Хуршид Алимарданов, Жиззах вилоят агрохизматлар марказининг илмий тадқиқот бўлими бошлиғи Азим Умурзоқов, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси Мунаввар Собиров ҳамда туман махалла раислари ва хоким ёрдамчилари иштирок этди.

Жумладан, А.Соипназаров СИУ худудидаги “Холбой Эгамов” фермер хўжалиги дала майдонида 1 гектар ерга саримсоқпиёз экилганлиги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан кўздан кечирилди.

Семинарда Анорбой Эшматов  мамлакатимиз аҳолисини эртанги сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида ҳосилдан бўшаган майдонларга совуққа чидамли экинлардан пиёз, саримсоқпиёз ҳамда ноябр-декабрь ойларида эса тўқсонбости экинларидан сабзи, ош лавлаги, кўкатлар, редиска ва карам кабиларни экиб, етиштириш муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун ҳозирдан ҳаракат қилиш,  тўқсонбости экинларини ўз вақтида экиб,  агротехник тадбирларни амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги Бустон МФЙда аҳоли хонадонларида бўлиб, бу ерда иштирокчилар август-сентябр ойларида экилган пиёз ва саримсоқпиёз етиштирилаётган кўкатларни кўздан кечирди.

Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги Олтин Водий ва Бобур маҳаллаларида ҳам бўлиб у ерда ҳам тўқсонбости экинлари ҳамда пиёз ва саримсоқпиёз етиштирилаётган кўкатларни кўздан кечирди.

Арнасой туманида 2024 йил ҳосили учун 337 гектар барча тоифа хўжаликларида август-сентябрь ва тўқсонбости сабзавот экинларини экиш кўзда тутилган.

Бугунги кунгача фермер хўжаликларида ва дехқон хўжаликларида ҳамда аҳоли хонадонларида 182 гектар майдонга тўқсонбости усулида сабзавот, пиёз ва саримсоқпиёз уруғлари экилди.

Ҳозирда бу борада барча туманларда ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар