Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани “Тинчлик” махалласи Каримов Икром хонадонида семинар ўтказилди

Арнасой тумани “Тинчлик” махалласи Каримов Икром хонадонида семинар ўтказилди

12 май 2023 йил
104
0

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг ишчи гуруҳи томонидан Арнасой туманида аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳ аъзолари 2023 йил 12-май куни Тинчлик маҳалласида бўлиб, шу маҳаллада истиқомат қилиб томорқа ерлардан самарали фойдаланаётган фуқаро Каримов Икром хонадонида ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши "Томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўлими" бошлиғи Фахриддин Суюнов, бўлим бош мутахассиси Санжар Умирзаков, вилоят кенгаши раисининг ўринбосари А.Ўрозалиев, вилоят кенгаши мутахассиси И.Бердикуловлар ҳамда туман кенгаши раиси ва ходимлари, маҳалла фаоллари, томорқа ер эгалари иштирок этишди.

Ишчи гуруҳ Тинчлик маҳалласида истиқомат қилувчи Каримов Икром хонадонида бўлишди ва Каримов Икром ҳудуддаги қаровсиз ташландиқ ерларни ўзлаштириб, 20 сотих ер майдонининг 4 сотихга замонавий иссиқхона ташкил этиб, бодиринг экиб гувоҳи бўлишди.

Бундан ташқари 6 сотих майдонда янги боғ ташкил этилганлиги, қолган майдонларда эртаки экинлардан булғор қалампири, ковок ва помидор экинлари экилганлиги, томорқа эгасининг нақадар меҳнаткашлиги яққол билиниб турганлиги Ишчи гуруҳ аъзоларини хурсанд қилди. Худди шу махаллада истикомад қилувчи фукаро Алибеков Ярқул хам ўзининг 20 сотих томорқасидан самарали фойдаланиб ўз оила эхтиёжини таъминлаб келмоқда, Томорқа ер эгаси ўзининг 4 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этиб  памидор экинларини экиб парваришлаб келмокда. Бундан ташкари очик майдонларига бодиринг хамда булғор қалампири экинларини экиб махалла фукаролар йиғиндаги томорқа ер эгаларига ўрнак бўлиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг А.А.Хаитовнинг топшириғига асосан, намунали томорқачилар орасидан энг фаол, ташаббускор ва уста деҳқонлардан ҳар-бир маҳаллага биттадан Сардор сайланиб олиниши ва ўша Сардор ўзининг маҳалладошларига томорқа ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиши юзасидан тегишли маслаҳатларини бериб бориши белгилаб берилган эди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ишчи гуруҳ раҳбари, Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши "Томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўлими" бошлиғи Фахриддин Суюнов ушбу томорқа эгаси Каримов Икромни маҳалладаги томорқачилар Сардори этиб сайлади. 

Ишчи гуруҳ ўқув семинарида қатнашчиларга 2023 йил ҳосили учун эртаки (баҳорги) сабзавот экинларини экишни ташкил этиш, аҳоли томорқа ерларидан йилига 2-3 марта ҳосил олишни йўлга қўйиш, аҳоли томорқаларига 1-1,5 сотихли ихчам иссиқхоналар қуришни ташкил этиш, Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасида кредит маблағлари асосида музлатгичги омборхона хамда қўритиш цехлари ташкил этиш юзасидан тегишли маслаҳатларини берди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар