Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари учун ўқув курси ташкил этилди

Арнасойда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари учун ўқув курси ташкил этилди

03 июнь 2022 йил
412
0

Фермерлар мактаби - бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда энг замонавий инновацион технологиялардан фойдаланишни ёшларга ўргатиш, билимли ва малакали ёш фермерларни тайёрлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик кўникмаларини ошириш сирларини очиб берадиган лойиҳалардан бири десак муболаға бўлмайди. 

Шу боис жойларда фермер хўжаликлари раҳбар ва ишчилари учун интенсив ўқув курслари ташкил этилиб, малакали мутахассислар томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида билим ва кўникмалар бериб келинаётир.

Жумладан, бугун Арнасой тумани 5-сонли Болалар Мусиқа ва санъат мактабида Фермерлар мактаби, Арнасой туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда ЎзЛиДеП Арнасой туман Кенгаши ҳамкорлигида фермер хўжаликлари раҳбар ва ишчи ходимлари учун ўқув ташкил қилинди.

Мазкур ўқув курсида тумандаги турли йўналишда фаолият юритаётган 120 нафар фермер хўжаликларининг раҳбар ва ишчи ходимлари дарс машғулотларида иштирок этди. Ушбу ўқув курси икки кун давомида ўтказилиб, дарс машғулотларида фаол иштирок этган тингловчиларга сертификатлар тақдим этилиши қайт этилди.

Айтиш жоиз, бугунги кунга қадар Арнасой туманида 229 нафар фермер хўжалиги раҳбарлари фермерлар мактабида ўқиб махсус сертификатларга эга бўлишган.

Ташкил этилган ўқув курсида фермерлар мактабининг малакали мутахассислари томонидан дарс машғулотлари олиб борилди. 

Жавлон Абдушукуров

O‘zLiDeP Арнасой туман Кенгаши аппарат раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар