Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманида 2022 йилда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш ва ички истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш борасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида

Арнасой туманида 2022 йилда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш ва ички истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш борасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида

01 август 2022 йил
102
0

 

Арнасой туманида 2022 йилда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш ва ички истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш борасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида.

Бугунги кунда дунё мамлакатларида рўй бераётган сиёсий вазият ортидан юзага келаётган иқтисодий-ижтимоий масалалар барчамизга дарс бўлмоқда.

Юз бераётган жараёнларга доимо тайёр туришимиз ва мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва нарх-наволарни барқарор сақлаш масаласида жорий йилнинг 18 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни сўзсиз таъминлаш бугунги кунда ҳар бир раҳбарнинг зиммасига катта масъулият юклайди.

Бугунги кундаги вазиятдан келиб чиқиб, туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва нархларни барқарор сақлаш учун мавжуд ички имкониятлардан самарали фойдаланишни тақозо этмоқда.

Бу борада аҳолининг ўсиш суръатлари, уларнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабидан келиб чиқиб, 2022 йил давомида етиштириладиган ва аҳоли истеъмоли учун ички бозорларга, қайта ишлаш корхоналарига етказиб бериладиган ҳамда экспорт қилинадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг аниқ ҳисоб-китоблари асосида “Кафолат хати” ёзиб берилган.

Бугунги кунда тумандаги 47,3 минг нафар аҳолини тинч ва осойишта яшаши, иқтисодиётини ривожлантириш йўлида меҳнат қилиши ҳамда ҳаётидан рози бўлишлари учун Давлатимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратилиб берилмоқда.

Жорий “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да белгиланган дастурлар доирасида олиб борилаётган тадбирлар негизида аввало аҳоли тинчлигига ҳамда уларни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга катта устуворлик берилган.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йилнинг l8 июль куни “Аҳолига бўлиб берилган экин ер майдонлари ва томорқадан самарали фойдаланиш бўйича асосий вазифалар тўғрисида” ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор мажлисида жорий йил якунига қадар аҳоли яшаш жойларидан узоқ, сув таъминоти оғир, мелиоратив ҳолати ёмон, лалми ва яйлов ерлар танланган ер майдонларни қайта хатловдан ўтказиб, аҳоли учун қулай сув таъминоти яхши бўлган экин ер майдонларига алмаштириш ҳамда пахта ва ғалла майдонларидан яна 185 гектарни қисқартириб, аҳолига деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиш ва йил якунига қадар жами 785 минг гектар ер майдонлар берилишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 18 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга мувофиқ, шунингдек, аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозорига маҳсулотларнинг ўз вақтида етказиб берилишини тизимли мониторинг ва назорат қилиш, бозорларда нарх-наволар кескин ошишининг олдини олиш мақсадида ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. 1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 18 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижро учун қабул қилсин.
  2. Қуйидагилар:

- туман аҳолисининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган йиллик эҳтиёжи 1-иловага мувофиқ;

- 2022 йилда эртаги экинлардан ва ғалладан бўшайдиган майдонларга такрорий экиладиган қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш майдонлари кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

- 2022 йилда эртаки экинлардан ва ғалладан бўшайдиган майдонларга экилган такрорий экинлардан етиштириладиган маҳсулотлар ҳажми
3-иловага мувофиқ;

- 2022-2023 йиллар қиш ва баҳор ойлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш режаси 4-иловага мувофиқ;

- 2023 йил ҳосили учун асосий майдонларга август-сентябр ойларида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости сабзавот экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;

- 2023 йил ҳосили учун асосий майдонларда август-сентябр ойларида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳажмлари 6-иловага мувофиқ;

- аҳолиси сони, талабгорлар юқорилиги ва деҳқончилик маданиятининг ривожланганлиги инобатга олиниб, пахта ва ғалла майдонларидан қисқартириладиган ер майдонларини 2022 йилда деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер майдонлари тўғрисидаги ҳисоб-китоблар 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов ва туман ҳокимининг ўринбосарлари (Г.Хайдарова, Ш.Кенжабоев)лар биргаликда “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган, ижтимоий кам таъминланган фуқароларни иш билан таъминлаш чораларини кўрсин.
  2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Кўнаров, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, кадастр агентлиги (Б.Абдурахимов) билан биргаликда:

- 2022 йил якунига қадар захира фондлари ҳисобидаги бўш турган ва заҳирадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини;

- захирага олинган ер участкаларини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари туман ҳокимлиги буюртмаларига асосан амалга оширилишини ҳамда туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини;

- давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ер майдонларининг 0,10 гектардан 1 гектаргача бўлган ҳажмларда лотларга ажратилиб, бир ой ичида очиқ электрон танловга қўйилишини;

- аҳолининг йилдан йилга озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган талабини тўлиқ қоплаш учун озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 21 961 гектар фойдаланишдан чиққан, чўл ва яйлов ерларни ўзлаштириш;

- маҳаллаларда аҳоли томонидан етиштирилган маҳсулотларни сақлаш учун кичик ҳажмдаги омборхоналар ташкил этиш чораларини кўриш;

- туман аҳолисини ҳамда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларининг ғаллага бўлган талабини тўлиқ қоплаш учун келгуси йил ҳосили учун илмий ёндошган ҳолда тупроқ иқлим шароитига мос, юқори ҳосилли, касалликларга чидамли кузги бошоқли дон экинлари экилишини ташкил этиш;

- сув танқислигини ҳисобга олган ҳолда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳамда сув таъминоти оғир бўлган аҳолига тик қудуқлар қазиб бериш ишларини тизимли ташкил этсин.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Кунаров 2022 йил август ойидан 2023 йил 1 июнь кунига қадар талаб этиладиган озиқ-овқат маҳсулотларни жорий йилнинг 1 ноябрига қадар захирага ғамлаш чораларини кўрсиш;

шундан, туманда етишмайдиган маҳсулотларни бошқа туманлардан ва республиканинг бошқа ҳудудларидан олиб келинишини таъминласин.

  1. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (М.Собиров) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлими (З.Исроилов), Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими (Х.Бердиев) лар биргаликда ўн беш кун муддатда иссиқхоналардан ва аҳоли томорқаларидан йилига 3 марта ҳосил олиш бўйича аҳоли ўртасида тушинтириш ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил этсин.
  2. Туман ҳокимининг ўринбосари - инвестиция ва ташқи савдо бўлими (И.Алимқулов) бир ой муддатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, саралаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича янги корхоналар ташкил этиш юзасидан таклиф киритсин.
  3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Кунаров, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими (А.Нормуродов), “Чорва насл” маркази (А.Ҳамрақулов), тижорат банклари (тегишлилиги бўйича) жорий йил якунига қадар чорвачилик, паррандачилик,балиқчилик, қўй-эчкичиликни ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширсин.
  4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Кунаров доимий равишда бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш, озиқ-овқат захирасини шакллантириш ва 2023 йил 1 августда қадар деҳқон бозорларига узлуксиз маҳсулотлар етказиб бериш бўйича
    чора-тадбирларни белгиласин.
  5. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига ҳар ойда секторлар раҳбарлари, деҳқон бозорлари раҳбарлари ва бошқа масъулларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш борасидаги ишлари юзасидан ҳисоботларини эшитиб бориш тавсия этилсин.
  6. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллар раислари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида туман маркази ҳамда маҳаллаларда жорий йилнинг 1-30 август кунлари ҳар бир хонадон олдида ободонлаштириш ҳамда кўчаларни кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил қилсин.

Барча масъул раҳбарларга берилган топшириқлар ижроси юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳар ой якуни билан ахборот киритиб бориши белгилансин.

  1. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (Э.Анарбоев)лар ва ҳоким ёрдамчилари биргаликда бир ҳафта муддатда очиқ электрон танловда тарқатилмасдан турган 45 гектар, жами пахта ва ғалладан қисқартириладиган 185 гектар, шу жумладан қўшимча 185 гектар майдонларни аҳоли пунктларига яқин, сув таъминоти яхши бўлган ерлардан танласин ҳамда уларнинг рўйхатини ердан фойдаланувчилар ва контурлар кесимида шакллантирсин.
  2. Давлат кадастрлар палатаси (М.Шерқулов), қишлоқ хўжалиги бўлими, ирригация бўлими (С.Кўчаров)лар биргаликда:

- аҳоли пунктларига яқин, сув таъминоти яхши бўлган 185 гектар майдонларни  туман ҳокимлиги захирасига қайтарилишини;

- ушбу ер участкаларини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини;

- экин билан банд майдонларни ажратиб олиш имкониятини яратган ҳолда “E-IJARA” ахборот тизимига юборилишини таъминласин.

  1. Давлат кадастрлар палатаси (М.Шерқулов), қишлоқ хўжалиги бўлими давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиб, “E-IJARA” ахборот тизимига юборилган ер участкаларини ўн кун муддатда лотларга ажратилишини ва “E-AUKSION” электрон савдо платформасига киритилишини таъминласин.

Бунда, экин билан банд бўлган ер участкаларини ҳосил йиғиб олингандан сўнг ер участкасини жойида (натурада) ўлчаб берилиши тўғрисида Очиқ электрон танловга қўйиш тўғрисидаги буюртманомага қўшимча шарт сифатида киритган ҳолда “E-AUKSION” электрон савдо платформасига юбориш назарда тутилсин.

  1. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (Ў.Пухарбоев), туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман ирригация бўлими (С.Кучаров), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими (Н.Атамуродов), Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (М.Собиров) лар ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроқ-иқлим шароити, ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги, сув билан таъминланганлигини ҳисобга олган ҳолда қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг талабларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинлари контурлар бўйича белгиланган муддатларда тўлиқ экилишини, агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил этсин.
  2. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (Ў.Пухарбоев), қишлоқ хўжалиги бўлими, ирригация бўлими (С.Кучаров), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими (Н.Атамуродов), Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (М.Собиров)лар деҳқон хўжаликларига қишлоқ хўжалиги экинларининг серҳосил, тезпишар ва экспортбоп навларини танлашда кўмаклашсин ҳамда сифатли уруғликлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
  3. Ирригация бўлими (С.Кучаров):

- вегетация даврида ажратилган сув лимитлари доирасида қишлоқ хўжалиги экинларининг сувга бўлган талабидан келиб чиқиб, суғориш графиклари асосида ўз вақтида сув билан кафолатли таъминласин;

- сув хўжалиги ташкилотларига тегишли мавжуд тик суғориш қудуқлари орқали қишлоқ хўжалиги экинлари суғориладиган майдонларда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш чораларини кўрсин.

  1. Қишлоқ хўжалиги бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (М.Собиров) тегишли илмий-тадқиқот институтларини жалб қилган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва парваришлаш мавсумида доимий равишда кўргазмали семинарлар ўтказсин ҳамда интенсив технологиялар асосида агротехника тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишини ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликларига, агрокластер (кооперация)ларга ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларига етказилишини таъминласин.
  2. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов) ва “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев)ларга амалга оширилган ишларни оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда батафсил ёритиб бориш тавсия этилсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари” доимий комиссияси (Р.Нурматов) зиммасига юклансин.
  4. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.


Туман кенгаши раиси                        Х.Алимарданов

aror_2022_yilda_ozi_ovat_havfsizligi.pdf [399,2 Kb] (юклаб олинди: 12)

Онлайн: aror_2022_yilda_ozi_ovat_havfsizligi.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар