slot gacor
slot gacor
 Устозларга эҳтиром » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Устозларга эҳтиром

Устозларга эҳтиром

30 сентябрь 2023 йил
124
0

Янги Ўзбекистон давлатини барпо этиш, уни янада тараққий эттиришга қаратилган оғир ва машаққатли, шу билан бирга, ғоят шарафли меҳнатингизни муносиб тақдирлаш учун биз давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этишга тайёрмиз. 

Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

 

Ўқитувчилик касби, дунё бор экан, ўзининг маъно-мазмуни, олийжаноблиги, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди. Бугунги кунда фақат юксак билимли, замонавий, мустақил фикрлайдиган, интелектуал ривожланган ва амалий касб-ҳунарга эга бўлган кишиларгина буюк келажакни таъминлаши мумкин. Ўзгаларга илм ўргатиш, маърифат зиёсини тарқатиш, ниҳоятда савобли амалдур.

Бундай маъсулиятли вазифага мутасадди бўлган инсонларнинг даражаси ҳам буюкдир.Дарҳақиқат кишида илм ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Aлбатта бунинг учун устоз зарурдир.Илм ва уни талаб қилишнинг фазилати нақадар улуғ бўлса, илм ўргатиш, яни устозлик килишининг фазилати ундан буюкдир.

Ўқитувчи ва мураббийлар ана шундай етук мутахассис ёшларни тарбиялаб вояга етказади. Дунёда минг-минглаб касблар борки, уларнинг орасидаги буюк касблардан бири ўқитувчиликдир. Қуръони Карим оятларида ва Ҳадиси шарифларда илмига амал қилувчи олимлар, устозларни ҳурмат, қилиш, эъзозлаш ҳақида жуда кўп кўрсатмалар берилган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларнинг даражаларини юқорига кўтарур. Албатта Аллоҳ нима қилаётганларингиздан хабардордур. (“Мужодала” сураси (11- оят.)

Ушбу ояти карима тафсирида Иби Аббос (р.а) бундай деганлар: Олимларнинг даражаси илмсиз инсонларнинг даражасидан 700 даража юқоридир. Ҳар бир даражанинг ораси 500 йиллик масофага тенгдир.

Илм неъматларнинг ичида энг улуғидир. Муовия (р.а) мен Расулуллоҳ (САВ)нинг бундай деганларини эшитдим. “Аллоҳ кимга яхшиликни ирода этса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди.” (Имом Бухорий ва Муслим). Илмнинг фойдаси уни ўрганиб амал қилган кишининг ўзигагина эмас, балки у яшаган жамиятга ҳам манфаати тегади.

Шунинг учун Пайғамбаримиз (САВ): Дарҳақиқат Аллоҳ, унинг малоикалари, осмон ва ер аҳллари, ҳатто инидаги (ковак) чумоли, денгиздаги балиқлар ҳам одамларга яхшилик ўргатувчи олимларга мағфират сўраб, дуо қилишади”-деганлар.(Имом Термизий ривояти). Ҳаким зотлардан бирлари: Агар олим киши вафот этса, унинг вафотига сувдаги балиқлару осмондаги қушлар ҳам йиғлайди, унинг жисми йўқ бўлса-да фойдали илми ва номи унутилмайди”- деганлар.

Луқмону ҳаким ўғлига бундай насиҳат қилган: Эй ўғлим, олимлар билан бирга ўтир, улар орасига кир, чунки Аллоҳ ерни осмон суви билан тирилтиргани каби, қалбларни ҳам илму хикмат нури билан тирилтиради.

Асрлар оша номлари улуғланиб, эл-юртнинг олқишига сазовор бўлган буюк зотларнинг юксак мартабаларга эришиларида меҳрибон устозларнинг хизматлари беқиёсдир. Устозлар панду насиҳати ўқувчига ҳаёт сўқмоқларида бамисоли кўприк бўлиб ҳизмат қилади. Илм зиёсини тарқатувчи устоз ва мураббийларнинг даражалари доимо юқоридур. Ёшлар таълим тарбияси билан шуғулланиш савобли амаллар булиши билан бирга, энг маъсулиятли ва нозик иш ҳамдур. Бу улуғ ва маъсулиятли вазифани уддалаб келаётган устоз ва мураббийларимизга тасаннолар айтамиз. Уларнинг илмларидан баҳраманд бўлаётган ёшларимиз жамиятда ўз мавқеиларига эга бўлиб, кун сайин ҳалқимиз фаровонлиги, динимиз равнақи йўлида астойдил хизмат қилмоқдалар.

Бинобарин таълимга қаратилган сармоя- бу шубҳасиз келажакка киритилган сармоядир.

Оламни илм зиёси мунаввар айлайди, мана шундай илм зиёсини дунёга тарқатаётган шарафли касб эгалари устоз ва мураббийлардир. Узтоз жамиятни олға бошловчи ва унинг эртанги кунини таъминловчи, таъбир жоиз бўлса, бир йўлчи юлдуздир. Болаларни устозларни ҳурмат қилишга, уларни ҳаққини адо этишга, ўргатиш лозимдир. Шунда улар ҳарф ўргатган, тўғри йўлга солган, ёмон йўллардан қайтарган кишининг қадр-қимматига етадилар.

Пайғамбаримиз (САВ)нинг ўзлари ҳам устоз ва мураббийларни, олимларни ҳурмат қилиш борасида кўпгина кўрсатмалар берганлар. Пайғамбаримиз (САВ): Илм ўрганинглар ва олим бўлинглар илмда хотиржамлик ва салобатлилик бордур. Илм ўргатувчи устозга нисбатан камтар бўлингиз- деганлар.

Имом Табороний ўзларининг “Кабир” номли китобларида Абу Умома (р.а)дан ривоят қилади.

Пайғамбаримиз (САВ) Ҳадисларида: “Мунофиқлар уч тоифа кишини: Исломда сочи оқарган кишини, илмли инсонни ва одил имом раҳбарни қадрламайди” дейдилар. Устозларни улуғлаш, уларни иззат икром қилиш ҳақида ўнлаб ривоятларни келтириш мумкин. Буюк саркарда соҳибқирон Амир Темур бундай васият қилган эканлар: Агар дунёдан ўтсам, қабримни устозларимнинг оёқ қисмига жойлаштириб уларга нисбатан ярим газ, бир газ чуқурроқ қилиб кавлангларки, ётган жойимда ҳам уларни елкамда кўтариб ётай.(Соҳибқирон васияти)

Устоз деганда маълум бир соҳанинг мукаммал эгаси, ҳақиқий билимдони назарда тутилади. Шу боис ҳам илм эгалари устозлар алоҳида эъзозланади, ҳурмат қилинади. Халқимизда ажойиб бир мақол бор “Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар”-деганларидек, дунёдаги ҳар қандай соҳадаги илмни устозсиз эгаллаш қийин. Зеро ҳаётда ўз ўрнига эга бўлиб, элу- юрт корига ярайдиган касб-ҳунарли бўлишни истаган инсон, албатта устоздан таълим тарбия олишга муҳтождир.

Устозга меҳр қўймаган, ҳурмат қилмаган шогирднинг илмни пухта эгаллашига ишониш қийин. Бемор киши ўз ихтиёрини бутунлай табибга топширганидай, таълим олувчи шогирд ҳам ўзини батамом муаллим ихтиёрига топшириши, устозни эъзозлаб ҳурматлаши ва доимо ҳизматида шай туриши керак.

Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а) ўзидан ёши улуғ бўлган Зайд Ибн Собит (р.а) нинг уловлари тизгини ушлаб унга минишларида ёрдам бериб бундай деганлар: “Уламоларга ана шундай хизмат қилишга буюрилганмиз. Агар шогирд улуғлик сифатига етмай туриб, ундан фахрланиб кибрланса, жоҳилдир”. Зеро илм-ҳикмат мўмин кишининг йўқотган нарсасидир, қачон уни топса уни олишга ҳақлидур.

Aфсуслар билан айтамизки, баъзан ОAВларда ва ижтимоий тармоқлар хабарларида ўқувчилар ҳамда ота-оналар устоз ва мураббийларни ҳурматини оёқ ости қилиш ҳаттоки қўл кўтаришлари ҳам кузатилмоқда. Бундай ачинарли ҳолатлар ҳалқимиз келажаги учун офат эмасми? Неча асрлик тарихимизда бундай ҳолатлар ҳеч кузатилмаган. Шуни алоҳида такидлаш керакки, устозларни ва илм масканини ҳурмат қилмаган ўқувчи ва талабага ҳар гиз фойдали илм юқмайди, ҳаётда ҳеч қачон рўшнолик кўрмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз.

Шундай экан ҳар биро ота-она ўз фарзандларига устоз ва мураббийларни ҳурмат қилишни, чиройли муомала ва муносабатда бўлишни ҳам ўргатишимиз зарур.

Бинобарин тарихда ўтган ва ҳозирги кунда маълум ва машҳур алломаларнинг ҳаётларига эътибор берадиган бўлсак, улар устозларини жуда ҳам юксак даражада эҳтиром қилганлар, натижада устозларини илмларини ва дуоларини олганлар.

Масалан: Мазҳаббошимиз Имоми Aъзам Aбу Ҳанифа (р.а) шундай ривоят қилади: Устозим Ҳаммоднинг ҳурматлари учун ул зотнинг уйлари томонга ҳеч қачон оёқларимни узатмаганман, ваҳолангки ул зотнинг уйлари билан менинг уйим орасида 7 та кўча бор эди-деганлар:

Мирзо Улуғбекнинг ёшлик чоғларида гарчи шаҳзодаларга хос одати бўлсада, устози Қозизода Румий ҳазратларининг тўнини этагини ўпганлари, Искандар Зулқарнайннинг устози Aрастуни отасидан ҳам ортиқроқ кўрганини, Aмир Темурнинг етти ёшгача ўқитган устози Мулла Алибекнинг ҳар бир фарзандига уй солиб бериб уларни узилмас маош билан таъминлаганининг барчасида устозларнинг ҳурмати нақадар улуғ эканлигини кўрсатмоқда. Муқаддас динимиз таълимотларида инсонларга фақат диний таълим берган устозларни эмас, балки инсон манфаати учун ҳизмат қиладиган барча илм ва ҳунарларни ўргатган устозларни ҳам ҳурмат қилишга буюради.

Бир куни мазхаббошимиз Aбу Ҳалифа (р.а) эски кийимларини кийиб олган оддий бир инсонга ўринларидан туриб, иззат икром кўрсатдилар. Шунда шогирдлари буни сабабини сўраганларида: Шунда ул зот мен бу кишидан ҳайвонларнинг ёшига тааллуқли илмни ўрганганман, шу боис эҳтиром кўрсатиб ўрнимдан турдим- деб жавоб бердилар.

Ғазал мулкининг султони ҳазрат Мир Aлишер Навоий бобомиз ҳам устозларни эҳтиром қилиб шундай деганлар:

  Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўргатмиш ранж ила,     

  Айламоқ ҳаққин адо бўлмас онинг юз минг ганч ила.

Aгар ёшлар ҳаётда ўз ўрнини топиб ҳалқига яшаб турган жамиятига фойдаси тегса нур устига нур- ҳамма ҳурсанд ва мамнун бўлади. Шу боис ҳалқимиз азал-азалдан устозлар меҳнатини бениҳоят қадирлайдилар ва устоз отангдек улуғ, деган ҳикматни мудом ёшлар онгига сингдириб келадилар.

Aбдураҳмон Жомий таьбири билан айтганда:

Устоз муаллимсиз қолганда замон, 

Нодонликдан қора бўлурди жаҳон.

Хабарингиз бор, муҳтарам Юртбошимиз томонидан таълим соҳасига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан ўқитувчиларни моддий қўллаб қуватлаш, уларнинг ижтимоий таъминотини яхшилаш, ойлик иш ҳақларини мунтазам ошириб бориш, бир сўз билан айтганда ўқитувчиларнинг жамиятдаги обрў эътиборини оширишга қаратилган тизмли чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу сабабдан мамлакатимизда ўқитувчилар меҳнатини қадрлашга уларга ҳар тамонлама ғамҳўрлик кўрсатишга ҳаракат қилинмоқда. Жумладан, таълим тизимини жаҳон андозалари асосида ислоҳ қилиш, янги замонавий мактаблар қуриш, уларни замонавий техника воситалари билан жиҳозлаш ишалари изчил давом эттирилмоқда.

Овропанинг бир мамлакатида энг катта маош оладиган тоифа ўқитувчилар экан. Судя, доктор ва муҳандислар ҳам ўқитувчилар каби маошларини кўтаришини юрт раҳбаридан талаб қилишганда, ҳукумат раҳбари буни кескин рад этиб: Таълим берган устозингизга сизларни қандай тенглаштираман? – деб жавоб берган экан. (Германиянинг собиқ канслери Ангела Маркел)

Ўзбекистон РеспубликасинингБиринчи Президенти Ислом Aбдуғаниевич Каримовнинг (1996-йил 9-январдаги) фармони билан юртимизда “1 октябр - Ўқитувчи ва мураббийлар куни”- деб белгиланган. Ва дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса касбларнинг ичида энг улуғи устоз ва мураббийликдир- деган эдилар Ислом Каримов.

Дунёда шундай инсонлар бўладики, улар ҳар доим эл ардоғида, ҳурмат эътиборида бўлишади. Шубҳасиз бу тоифадаги инсонлар устоз ва мураббийлардир.

Одатда ўқитувчини боғбонга қиёслашади. Бу бежиз эмас албатта. Боғбон ўз меҳнати билан қақраб ётган тақир ерда кўркам боғ барпо этиб юртимиз кўркига кўрк қўшади. Ўқитувчи эса бундан-да савобли ва шарафли вазифани бажаради. Фақат уларнинг меҳнати тезда кўзга кўринмайди, балки орадан 10-15 йиллар ўтгандан кейингина юзага чиқади.

 

Отабек ЮЛДОШЕВ

Арнасой тумани бош имом хатиби

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар