slot gacor
slot gacor
 "ХХI аср аёли" хотин-қизлар фестивали ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » "ХХI аср аёли" хотин-қизлар фестивали ўтказилди

"ХХI аср аёли" хотин-қизлар фестивали ўтказилди

28 сентябрь 2023 йил
182
0
Арнасой туманида “Илмли аёл – жамият кўзгуси” шиори остида “ХХI аср аёли” фестивали ўтказилди. 

Унда Жиззах вилояти Олий таълим фан ва инновациялар бошқармаси ходими Сирож Товбоев ва ахборот хизмати ходими Абилова Сожида, туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Одилжон Зоидов, Арнасой туман Ахборот кутубхона маркази, туман Маданият бўлими ҳодимлари ҳамда маҳалладаги хотин қизлар фаоллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. 

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда Учинчи Ренессанс даврида хотин қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хотин-қизларнинг жамиятда ва илм-фан тараққиётидаги фаоллигини ошириш масалалари, ҳадисларда аёлларга муносабатнинг ифодаланиши, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда  уларнинг  олдини олиш механизмлари каби масалалар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтишди ва бу борада ўз фикрларини баён этишди. 

Шунингдек, тадбир давомида Арнасой туман Маданият бўлими ва 5-сонли Болалар Мусиқа ва санъат мактабининг хушовоз хонандалари ҳамда раққоса қизлари томонидан куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилди.

Фестивал якунида турли соҳаларда ишлаб, ибрат бўлиб келаётган 30 нафар фаол хотин-қизлар тақдирланди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар