Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Маҳаллада дув-дув гап” лойиҳаси ўтказилди

Арнасойда “Маҳаллада дув-дув гап” лойиҳаси ўтказилди

12 ноябрь 2022 йил
75
0

Республика Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман бўлинмаси ҳамда туман оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда туманда “Янги Ўзбекистон - инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.

Юртбошимизнинг маданий-маърифий ишларни янги босқичга кўтариш, маҳаллаларда маданият ва маърифат руҳини кенгроқ тарғиб этиш мақсадида илгари сурган ташаббусларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, уюшмаган ёшлар, эҳтиёжманд хотин-қизлар, кекса-авлод вакиллари иштирок этди.

- Тадбир доирасида бир қатор ижтимоий акциялар ўтказилди, - дейди республика Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман  бўлинмаси раҳбари Одилжон Зоидов. - Шунингдек, тадбир доирасида “Маҳалладаги маърифатли аёл”, “Маҳалладаги одобли қиз”, “Маҳалла келини” ҳамда маҳаллада таваллуд кунларини нишонлаётган отахон ва онахонларнинг таваллуд топган кунлари муносабати билан “Сиз туғилган кун” лойиҳаси ҳамда “Янги Ўзбекистон ёшлар нигоҳида” маҳаллада истиқомат қилаётган ёш рассомлар кўргазмаси ўтказилди.

Маҳалла аҳолиси ва кенг жамоатчилик иштирокида маданий-маърифий байрам дастури намойиш этилиб, таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага ўзгача кўтаринкилик бағишлади. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар