slot gacor
slot gacor
 Дахлсизлиги ҳуқуқи » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Дахлсизлиги ҳуқуқи

Дахлсизлиги ҳуқуқи

19 сентябрь 2023 йил
143
0

 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддаси: 

Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон қадрини улуғлайдиган бош ҳужжат.

Жумладан, унда инсоннинг шахсий ҳаёти муқаддас тушунчага айланган. Биргина 31-моддага эътибор қаратсак, унда ҳар бир фуқаро, ҳар бир оила ўзининг шахсий ҳаёти ва оилавий сирини ҳимоя қилиш, ўз мулкига эга бўлиши ва унинг дахлсизлигига ўзга шахсларнинг тажовузидан хавотирсиз ҳаёт кечириши мустаҳкамлаб қўйилган.

Ҳозирги кунда телекоммуникация тармоқлари ва ахборот технологиялари ривожланганлиги боис ахборот ва маълумотларни узатиш, тарқатиш жараёнлари оммавийлашди.

Бугун ижтимоий тармоқ ва интернет сайтларида шахснинг шахсий ва оилавий сирига оид маълумотлари, унинг розилигисиз олиниши, тарқатилишига йўл қўйилмоқда.

Шу боис Конституцияда дахлсизлик ҳуқуқи сифатида шахсий, оилавий сир ва маълумотларнинг ноқонуний тўпланиши ва тарқалиб кетиши чекланган.

Шунингдек, ёзишмалар, телефон орқалисўзлашувлар, почта, электрон хабарлар сир сақланиши ҳуқуқининг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларни ҳимоя қилиш, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига ҳам.

Ҳеч кимнинг уй-жойига унда яшовчи шахсларнинг рухсатисиз кириш мумкин эмаслиги ҳам конституциявий норма сифатида мустаҳкамланган.

Уй-жойга киришга, кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Айниқса, уй-жойда тинтув ўтказиш фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Тинтув ва телефон сўзлашувларини эшитиш ҳам суд томонидан белгиланиши, бунга қай даражада зарурият борлиги холис ва мустақил судья томонидан баҳоланиши белгиланган.

Ҳеч ким суднинг қарорисиз уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас ҳамда уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

 

Мизроб Бахриев

Самарқанд туманлараро

маъмурий судининг судьяси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар