Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» “Судлар тўғрисида” ги қонуннинг мазмун-моҳияти

“Судлар тўғрисида” ги қонуннинг мазмун-моҳияти

12 август 2021 йил
250
0

Ушбу қонунга кўра Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.

Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти фақат судлар томонидан амалга оширилади. Ҳеч қайси бошқа органлар ва шахслар суд ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириб олишга ҳақли эмаслиги белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасида суд тизими:

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди;

ҳарбий судлар;

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;

фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари;

жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари;

туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари;

туманлараро маъмурий судлардан иборатдир.

Ўзбекистон Республикасида ишларнинг тоифаларига кўра судларнинг ихтисослашуви амалга оширилиши мумкин.

Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди.

Суднинг асосий вазифалари фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлари, халқаро шартномаларида, шунингдек инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини, давлат ва жамоат манфаатларини, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди қонунлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга ошириладиган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасида суд ўз фаолиятини қонунийлик, судьяларнинг мустақиллиги, суд ҳужжатларининг мажбурийлиги, қонун ва суд олдидаги тенглик, суд ишларини юритишнинг ошкоралиги, суд ишлари юритиладиган тил, суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқи, одил судловни амалга оширишда малакали юридик ёрдам, айбсизлик презумпцияси, суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқи принциплари асосида амалга оширилади. 

М.Эрназаров

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар