Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Конституция лойиҳаси муҳокамаси юзасидан семинар ташкил этилди

Конституция лойиҳаси муҳокамаси юзасидан семинар ташкил этилди

14 июль 2022 йил
230
0

Маълумки, жорий йил 25 июнь кунидан бошлаб “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Барча ташкилот ва идораларда аҳоли вакиллари иштирокида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Арнасой туманида ҳам аҳоли орасида соҳа вакиллари, мутахассислар иштирокида Конституциявий ислоҳотлар юзасидан турли учрашув, давра суҳбатлари, семинарлар ўтказилмоқда.

Арнасой туман Ғолиблар МФЙ худудидаги  IТ марказида  касб-ҳунар мактаби томонидан давра суҳбати ўтказилди. Унда касб-ҳунар мактаби ходимлари хотин-қизлар ва тадбиркор аёллар иштирок этди. Тадбирда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Семинарда Конституциявий қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда кенг аҳоли вакиллари ҳам фаол иштирок этаётгани алоҳида таъкидланди. Жумладан, Ўзбекистон ХДП Арнасой туман Кенгаши депутати Рано Тўрабоева – Фуқаролар томонидан билирилаётган қатор таклифлар асосида Конституциянинг 27-моддасига киритилаётган қўшимчаларга кўра,  шахсий ҳаёт дахлсизлигига оид нормалар борасида ўз фикр мулоҳазалари билдириб ўтди.

Шунингдек, ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсиз бўлиши, шахсий ва оилавий сири, ўз шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар бир шахс ёзишмаларни, телефон ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали сўзлашувларни, почта-телеграф жўнатмаларини ҳамда бошқа хабарларни амалга ошириш эркинлиги ва уларнинг сир сақланиши ҳуқуқига эгалиги таъкидлаб ўтилди.

Семинар якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар