Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида

Арнасойда Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида

28 июнь 2022 йил
319
0

Арнасой туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. 

Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов раислигида олиб борилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари Рисқул Сиддиқов, Нусрат Пардаев,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши котибияти мудири Нодира Каримовалар ҳамда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

– Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирмоқда, - дейди тадбирда сўз олган Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов. – Ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий- ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлди. Бу эса Бош қомусимизда "Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат" тамойилларини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш долзарблигини кўрсатмоқда.

Албатта, Конституциявий комиссия томонидан аҳоли фикр ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилган бўлиб, юртимизда олиб борилаётган Конституциявий ислоҳотларда нафақат олимлар, ҳуқуқшунослар, мутахассислар, балки фуқароларнинг ўзи ҳам бевосита иштирок этмоқда.

Билдирилган таклифларнинг таҳлили халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслиги, фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганлигини кўришимиз мумкин. 

– Давлатимиз Раҳбарининг Комиссия аъзолари билан учрашувда "инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак" деган тамойил асосида берилган таклифлардан келиб чиқиб "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси тайёрланди, - дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова. – Конституциявий қонун лойиҳаси Конституциямизнинг 60 дан ортиқ моддаларига 200 дан ортиқ тузатишларни назарда тутмокда. Конституцияга ўзгартишлар "инсон-жамият-давлат" принципига асосланган бўлиб, миллий конституциявий ўзликни акс эттиради ва амалдаги Конституциямизнинг барча бўлимларига туб ўзгартишлар киритишни назарда тутади.

Таъкидлаш лозимки, Конституциявий тузатишлар, авваламбор, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланади.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий демократик давлат эканлиги белгилаб қўйилмоқда. «Инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади» эканлиги белгиланмоқда.  

– Конституциямизга киритилаётган тузатишлар давлат ҳокимияти асосларини янада такомиллаштиришга, парламентнинг ваколатларини кучайтиришга, фуқароларнинг қонунчилик жараёнидаги фаол иштирокини таъминлашга қаратилган, - дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Рисқул Сиддиқов. Жумладан, халқимиз, жамоатчилигимиз томонидан узоқ йиллардан бери кутиб турилган масала, яъни ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилиши хақидаги норма чиқариб ташланмокда, халк депутатлари Кенгашининг ва ҳокимларнинг ваколатлари алоҳида мустахкамлаб қўйилмокда;

- парламентнинг Ўзбекистан Республикасида коррупцияга карши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги Миллий маърузани кўриб чиқиш ваколати Конституция даражасида мустаҳкамланмоқда;

- Ўзбекистан Республикаси Президентининг Ҳисоб палатаси раисини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш бўйича ваколатларини Сенатга ўтказиш назарда тутилмоқда;

- Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги Фармонни Сенат томонидан тасдиқлаш тартиби Конституцияда белгиланмоқда;

- фуқароларнинг қонун ижодкорлиги жараёнида фаол иштирокини таъминлаш максадида: "сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар қонунчиликка оид таклифларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси тартибида киритишга хақли" эканлиги кўзда тутилмокда. 

Албатта, бугунги кунда мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирди. Боиси 25 июндан бошланган умумхалқ муҳокамаси натижаси умумлаштирилиб, қонун лойиҳаси янада такомиллаштирилади.

Унинг натижаларига кўра, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилади.

Бугунги кунда минглаб фуқароларимиз, нуроний ва ёшларимиз, турли миллат вакиллари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, умуман жонажон Ўзбекистонимиз тақдирига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз ўз таклифларини юборишда давом этишмоқда, дейди Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши котибияти мудири Нодира Каримова. Чунки, ҳар бир инсон ушбу ҳужжатни меники, Менинг Конституциям дейиши, унда ўзини, оиласини, маҳалласини, жамият ва давлатни йиллар давомида безовта қилиб келган муаммоларини ечимини унда кўриши муҳим.

Юрт келажаги ва Ватанимиз тақдири Сиз ва Бизнинг мазкур жараёндаги фаол иштирокимизга боғлиқ бўлиб, келгуси тараққиётимиз учун муҳим аҳамият касб этиши табийдир. 

Рустам НУРМАТОВ

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот матбуот котиби

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар