slot gacor
slot gacor
 Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси

Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси

04 июль 2022 йил
190
0

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилган.

Хусусан, Конституциянинг 40-моддаси қайд этилган “Ҳар ким соғлиғининг муҳофаза қилиниши ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг қонунда белгиланган ҳамда тез ва шошилинч тиббий ёрдамни ҳам ўз ичига оладиган кафолатланган ҳажмини бепул олишга ҳақли. Давлат соғлиқни сақлашнинг давлат, хусусий ва бошқа тизимларини ривожлантириш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш,  тиббий суғуртанинг турли шаклларини ривожлантириш учун шартшароитлар яратиш бўйича зарур чоралар кўради.

Давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва ҳимоя қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини ҳимоя қилиш ва тиклаш, уни ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўради».

Шунингдек ушбу 40-моддага қўшимча равишда “Фуқароларга тиббий ёрдамни кафолатланган ҳажмини бепул олишга ҳақли эканлиги, тиббий суғуртани ривожлантиришдаги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишдаги давлатнинг роли” ҳақидаги нормалар таклифи илгари сурилмоқда.

Қайд этилишича, Конституциявий комиссия томонидан аҳоли фикри ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилганлиги натижасида юртимизда олиб борилаётган Конституциявий ислоҳотларда нафақат олимлар, ҳуқуқшунослар, мутахассислар, балки фуқароларнинг ўзи ҳам бевосита иштирок этмоқда. 

 

Фарход РАХМОНОВ

Арнасой туман Адлия бўлими

Давлат хизматлари маркази директори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар