slot gacor
slot gacor
 АРНАСОЙ ТУМАНИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙ ТУМАНИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

АРНАСОЙ ТУМАНИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

11 февраль 2022 йил
234
0

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонунларига асосан ташкилотларда ходимларни дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4891-сон қарорида касалликлар ва уларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта босқичларда аниқлаш бўйича мақсадли тиббий кўриклар ва скрининг текширувларини ўтказиш белгилаб берилган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан, Арнасой тумани ҳокимлиги ходимлари тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.

Мазкур тиббий кўрик жараёнида қатор мутахассис шифокорлар томонидан барча давлат фуқаролик хизматчилари соғлигининг барқарорлиги кўздан кечирилиб, тиббий таҳлиллар ва юзма-юз мулоқотлар асосида уларга зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар