Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Конституция – инсон қадри, муносиб ҳаёт тарзи ва фаровон келажаги

Конституция – инсон қадри, муносиб ҳаёт тарзи ва фаровон келажаги

28 март 2023 йил
128
0

Бефарқ бўлмаслик. Бу инсон ҳаётидаги асосий омиллардан бири. Натижа бўлиши учун жараён тўхтаб қолмаслиги учун, келажак учун ҳамжиҳатлик муҳим.

Арнасой тумани ИИБ маънавият ва маърифат залида Ўзбекистон Экологик партияси Арнасой туман Кенгаши ва "Миллий гвардия" Арнасой туман қўриқлаш бўлими билан хамкорликда «Конституция меники, сеники, бизники» шиори остида ўтган тадбир ўтказилди.

Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси 30 апрель куни бўлиб ўтадиган катта сиёсий тадбирни интиқлик билан кутмоқда. Чунки конституция тақдири халқимиз тақдири, бугунги ва эртанги келажаги билан чамбарчас боғлиқ.

Сўнги йилларда Арнасой туманида ҳам кенг миқёсда ислоҳотлар амалга оширилди. Албатта буларнинг барчасида бош қонунимизнинг ўрни катта. Янгиланаётган конституция инсон қадрини янада юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши билан боғлиқ ўзгаришларни ўзида мужассам этаётгани билан аҳамиятли.

Янгиланаётган конституция ҳар бир соҳани қамраб олгани билан аҳамиятли. Таклиф этилаётган нормаларнинг ярмидан кўпи инсон ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг асосий кафолатларини кучайтиришга қаратилгани билан эътиборни тортади.

– Инсон қадри, муносиб ҳаёт тарзи ва фаровон келажак. Бу тушунчалар ҳақида кўп гапирамиз. Чунки Конституция инсон қадри, муносиб ҳаёт тарзи ва фаровон келажак бош кафолати эканлигини бутун вужудимиз билан тушуниб етдик,–дейди Ўзбекистон Экологик партияси Арнасой туман Кенгаши раиси Улуғбек Қўчқоров. –Янгиланаётган конституция ҳар бир соҳани қамраб олгани билан аҳамиятли. Таклиф этилаётган нормаларнинг ярмидан кўпи инсон ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг асосий кафолатларини кучайтиришга қаратилгани билан эътиборни тортади.

Тарғибот тадбирида сўзга чиққанлар барчани Конституция қонун лойиҳаси бўйича ўтказиладиган референдумда фаол бўлишга чақирди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар