Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Янгиланаётган Конституция чинакам халқ Конституцияси" мавзусида тадбир ўтказилди

Арнасойда “Янгиланаётган Конституция чинакам халқ Конституцияси" мавзусида тадбир ўтказилди

27 март 2023 йил
116
0

Мамлакатимизда жорий йилнинг 30-апрел куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми ўтказилади.

Бугун, Арнасой тумани Маданият марказида "Янгиланаётган Конституция чинакам халқ Конституцияси" мавзусида тадбир ўтказилди. 

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова, Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. 

Тадбирда конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, унинг Ватанимиз тараққиёти, жамиятимиз ривожидаги аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги муҳим воқелик – референдум юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар