Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ёшлар - Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар муҳокамасида

Ёшлар - Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар муҳокамасида

05 июль 2022 йил
244
0

Арнасой туман Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда Халқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутати Рустам Нурматов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Аброр Атакулов ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирок этди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Аброр Атакулов конституцияга киритилаётган ўзгаришларнинг туб мазмун-моҳияти ҳақида йиғилиш иштирокчиларига тушунтиришлар бериб ўтди.

Йиғилиш давомида янгиланиши кутилаётган Конституция мамлакатнинг узоқ йиллик тараққиёт стратегиялари, халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиши таъкидланди.

Шу билан бирга, Конституциявий тузатишлар жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланиши айтиб ўтилди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар