slot gacor
slot gacor
 Халқ депутатлари ҳалқ билан бирга » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари ҳалқ билан бирга

Халқ депутатлари ҳалқ билан бирга

13 февраль 2023 йил
84
0

Депутатларнинг сайловчилар билан тез-тез учрашиб, юзма-юз мулоқотлар қилиши улар билан фикрлашиш, фуқароларнинг мурожаатлари, таклифларини ўрганиш, ҳудудлардаги ижтимоий ҳаётнинг муҳим масалаларини аниқлашга ёрдам беради.

Ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутати Усмон Қўқонов ва Раъно Тўрабоевалар тумандаги Зарафшон ва Бахтли МФЙларда аҳоли билан ўтказган учрашув ўтказди. Учрашув аввалида сайловчиларга Ўзбекистон Респкбликаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги "Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПФ-287-сонли Фармонининг мазмун моҳияти ва бу борада туманда амалга оширилаётган ишлар хусусида кенг тушунчалар бериб ўтди.

Шундан сўнг депутатлар аҳолини томонидан келиб тушган масалаларга эътибор қаратиб, коммунал соҳадаги муаммолар, ички йўлларнинг ҳолати, ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Фуқаролар томонидан кўрсатиб ўтилган ва жойида ҳал қилиниши мумкин бўлган айрим муаммоларга туман ташкилотлари иштирокида шу ернинг ўзида ечим топилди. Вилоят ва республика даражасида ҳал этиладиган баъзи бир масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариладиган бўлди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқотлар қайси соҳада қандай муаммолар борлигини, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди.

Учрашув якунида Ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутати Усмон Қўқонов ва Раъно Тўрабоевалар ногиронлиги бўлган ва ётиб қолган беморлар ҳолидан хабар олиш билан бирга маҳаллада амалга оширилаётган ишларни ҳам назорат қилиб ўтишди.

 

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар