slot gacor
slot gacor
 Чўлқуварда депутат ва сайловчилар учрашуви танқидий руҳда ўтди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Чўлқуварда депутат ва сайловчилар учрашуви танқидий руҳда ўтди

Чўлқуварда депутат ва сайловчилар учрашуви танқидий руҳда ўтди

09 март 2022 йил
274
0

Депутатларнинг сайловчилар билан тез-тез учрашиб, юзма-юз мулоқотлар қилиши улар билан фикрлашиш, фуқароларнинг мурожаатлари, таклифларини ўрганиш, ҳудудлардаги ижтимоий ҳаётнинг муҳим масалаларини аниқлашга ёрдам беради.

Ҳалқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутатлари Эркин Заиров, Махсуд Абдуллаев, Рустам Нурматовлар Чўлқувар МФЙда жойлашган 6-сонли умумтаълим мактабининг фаоллар залида аҳоли ва хотин-қизлар билан учрашув ўтказди. 

Мазкур учрашув аҳолини йиллар давомида қийнаб келган муаммоларнинг аниқланишига, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилишига замин яратди.

Учрашувда хотин-қизлар ўртасида ишсизлик масаласи, ички йўлларни шағаллаштириш, қаровсиз юрган ёввойи итларни назоратга олиш, такси нархини тартибга келтириш, нафақа масаласи, худудни марказ билан боғловчи автобус қатновини йўлга қўйиш, банкомат масаласи, кўча чироқларини ўрнатиш, кўп қаватли уй-жойларда тўпланиб қоладиган сувларни чиқариш учун латоклар ўрнатиш каби масалалар муҳокама қилинди. 

Фуқаролар томонидан кўрсатиб ўтилган ва жойида ҳал қилиниши мумкин бўлган айрим муаммоларга туман ташкилотлари иштирокида шу ернинг ўзида ечим топилди. Вилоят ва республика даражасида ҳал этиладиган баъзи бир масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариладиган бўлди. 

Очиқ ва танқидий руҳда ўтган мулоқотлар қайси соҳада қандай муаммолар борлигини, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар