slot gacor
slot gacor
 Депутатлар сайловчилар билан бирга » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Депутатлар сайловчилар билан бирга

Депутатлар сайловчилар билан бирга

13 февраль 2023 йил
126
0

Халқ билан мулоқот ҳаётдаги муаммоларни ойдинлаштиради. Шу боис, мамлакатимизда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда депутатлар ҳам аҳоли билан учрашиб, уларнинг таклиф-истаклари билан қизиқяпти, ҳаётда учраётган муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилмоқда, маҳаллама-маҳалла юриб, одамларнинг дарду ташвишини эшитмоқда.

Ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгашига 18 - "Фурқат" сайлов округидан сайланган депутати Исоқ Авалбоев ва 17-"А.Навоий" сайлов округидан сайланган депутат Собиров Мунавар тумандаги Дўстлик маҳалла фуқаролари йиғинида бўлиб, аҳоли билан учрашди.

Учрашув аввалида депутатлик фаолияти ва олиб борган ишлари туғрисида сайловчилар олдида қисқача ахборот бериб ўтди.

Шундан сўнг сайловчилар томонидан турли масалаларда мурожаатлари тингланди. Унда пенсия ва нафақа, маҳалладаги ички йўллар, “Тоза худуд” ДУК томонидан чиқиндилар вақтида олиб кетилмаётганлиги, “Сиёб” кучасида электр эненгиясини таксимловчи трансформатор ўрнатиш, нақт пул қилиш учун банкамат ўрнатиш, 4-мактаб биносини таъмирлаш, Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ер участкалар ажратиш каби масалалар билидирилди.

Аҳоли томонидан кўрсатиб ўтилган ва жойида ҳал қилиниши мумкин бўлган айрим муаммоларга туман ташкилотлари иштирокида шу ернинг ўзида ечим топилди. Ечими вақт талаб этадиган масалалар бўйича тегишли идораларга депутатлик сўрови чиқариладиган бўлди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар