Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Депутатлар сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди

Депутатлар сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди

14 март 2022 йил
184
0

Халқ билан мулоқот ҳаётдаги муаммоларни ойдинлаштиради. Шу боис, мамлакатимизда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. 

Бу жараёнда депутатлар ҳам аҳоли билан учрашиб, уларнинг таклиф-истаклари билан қизиқяпти, ҳаётда учраётган муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилмоқда, маҳаллама-маҳалла юриб, одамларнинг дарду ташвишини эшитмоқда. 

Ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутати Фаррух Абдуҳамидов, Идрис Пармонов, Ориф Усмоновлар туманидаги Бобур маҳалла фуқаролари йиғинидаги 22-сонли умумтаълим мактаби залида сайловчилар билан билан учрашди. 

Учрашувда фуқаролар томонидан, аҳоли бандлигини таъминлаш, пенисия ва бола пулини ажратиш, имтиёзли кредит ва субсидия, ҳамда маҳалла томорқалари учун оқарсув таъминотини яхшилаш каби 10 га яқин мурожатлар билдирилди. 

Шунингдек учрашув давомида туман пенсия жамгармаси рахбари Тўлқин Қушмуродов томонидан фукароларга нафақа ва моддий ёрдам олиш тартиби хақида тушунча ва тавсиялар берилди.

Аҳоли томонидан жойида ҳал қилиниши мумкин бўлган айрим муаммоларга туман ташкилотлари иштирокида шу ернинг ўзида ечим топилди. Ечими узоқ вақт талаб этадиган масалалар бўйича тегишли идораларга депутатлик сўрови чиқариладиган бўлди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар