Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

20 январь 2023 йил
122
0

Айни кунларда халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига бўшаб қолган ўринлар учун қайта ўтказиладиган сайловларга барча сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар жойларда тарғибот-ташвиқод ишларини олиб борди.

Айтиш жоиз Арнасой туманида ҳам депутатликка кўрсатилган номзодлар сайловчилар билан учрашиб таржимаи ҳоли, Сайловолди дастуридан ўрин олган мақсад ва вазифалари билан таништириб ўтилди.

Жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан 9-Арнасой сайлов округидан кўрсатилган номзод, Олим Тўрақулов, Бахтли, Зарафшон ҳамда Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида истиқомат қилувчи сайловчилар билан учрашди. Учрашув давомида сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли, Сайловолди дастуридан ўрин олган мақсад ва вазифалар батафсил таништириб ўтилди. Шунингдек, сайловчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга номзоднинг жавобларини эшитдилар.

Эслатиб ўтамиз, халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига бўшаб қолган ўринлар учун қайта сайловлар жорий йилнинг 22 январь куни бўлиб ўтади. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар