slot gacor
slot gacor
 ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАРГА ОЧИҒИНИ АЙТДИ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАРГА ОЧИҒИНИ АЙТДИ

ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАРГА ОЧИҒИНИ АЙТДИ

09 февраль 2023 йил
92
0

Депутатларнинг сайловчилар билан тез-тез учрашиб, юзма-юз мулоқотлар қилиши улар билан фикрлашиш, фуқароларнинг мурожаатлари, таклифларини ўрганиш, ҳудудлардаги ижтимоий ҳаётнинг муҳим масалаларини аниқлашга ёрдам беради.

Ҳалқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутатлари Эркин Заиров, Махсуд Абдуллаев, Рустам Нурматов ҳамда Чўлқувар МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Илёс Бегатовлар биргаликда аҳоли билан учрашув ўтказди. 

Учрашув аввалида депутатлар Арнасой туманида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалга ошириладиган вазифаларга ойдинлик киритиб ўтишди.

Жумладан, "Чўлқувар" МФЙдаги ижтимоий соҳа объектларидан 6-мактабни, 1-сонли оилавий поликлиника биносининг 2 ва 3 корпусларини мукаммал  таъмирлаш, лаборатория ва  кундузги стационар ўринлар фаолиятини йўлга қўйилиши борасида очиғини айтиб ўтди.

Шунингдек жорий йилди йўл қурилиш соҳасида Чўлқувар МФЙ ҳудудидаги Янгиҳаёт кўчаси 3,5 км, Охунбобоев кўчаси 0,5 км,  Чўлигулистон кўчаси 0,5 км, Пахтакор кўчаси 0,5км, Нафосат кўчаси 0,6 км, Боғибалнд кўчаси 0,4 км, Файзли кўчаси 0,3 км, Гулзор кўчаси 3,6 км, Эзгулик кўчаси 0,2 км  жами 10,1 км ички йўлларни жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши юзасидан ҳам кенг тушинчалар бериб ўтилди.

 – Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам Самарқанд СИУда янгидан ёпиқ горизонтал дренаж тармоқларини қуриш, ички каналларни бетон билан қоплаш ишлари амалга оширилади, - дейди депутат Эркин Зайиров. – Бундан ташқари маҳалладаги 7 дона кўп каватли уйлар учун канализация тармоғи ва 1 дона лакал тозалаш иншотни қуриш ва иссиқлик энергиясини бериш ишлари жорий йилда Республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Учрашув сўнгида “Серқуёш” кўчасидаги кўча чироқлари, Янгиқишлоқ кўчасига трансформатор ўрнатиш, тиббий тез ёрдам каби масалаларга оид бир қатор мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариладиган бўлди. 

Албатта бу каби ишлар замирида инсон қадри нечоғлик улуғ эканлиги ва ҳар бир ўзгариш ортида халқимизнинг фаровон турмуш тарзи ётиши табийдир.

 

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар