slot gacor
slot gacor
 Ташландиқ бўлиб ётган ерни – обод қилайлик » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ташландиқ бўлиб ётган ерни – обод қилайлик

Ташландиқ бўлиб ётган ерни – обод қилайлик

24 ноябрь 2022 йил
133
0

Юртимизни ҳар томонлама тараққий эттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ҳурматли Президентимизнинг ҳар бир ташаббуслари халқимиз томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинди ва қўллаб-қувватланмоқда.

      Натижада ўтган асрнинг олтмишинчи-етмишинчи йилларида барпо этилган барак-уйлар, абгор ҳолатдаги қишлоқ ва маҳаллалар қиёфаси тубдан ўзгартирилиб, янгича замонавий кўринишга эга бўлди. Бундай янгиланишлар жараёнида электр, табиий газ, ичимлик суви таъминотидан ташқари тор ва қинғир-қийшиқ кўчалар кенгайтирилиб, асфальт ва шағал ётқизилди. Жамоат парклари ва яшил макон барпо этилиб теварак атроф кўкаламзорга айланмоқда.

      Аммо Арнасой тумани Чўлқувар маҳалла фуқаролари йиғини марказида салкам 2 гектар майдоннинг ташландиқ бўлиб ётганлиги айни дамда маҳалла қиёфасини бузиб турибди десам муболаға бўлмайди. Боиси, Ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутати Усмон Қўқонов ва Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати биргаликда мазкур жой ўрганилганида бир неча йиллардан буён ташландиқ ҳолда ётганлиги маълум бўлди. 

     Бугунги кунда юртбошимиз ташаббуси билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳалла ободлиги йўлида жойларда кўчат экиш ишлари кетаётган бир вақтда, ушбу ташландиқ бўлиб ётган ер эътибордан четда қолган менимча. Бунга маҳалла аҳолисидан тортиб маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда хотин-қизлар фаоли лоқайдлик билан қараб келаётганлигини англаш қийин эмас.

      Мазкур «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига икки йил бўлган бўлсада, аммо ҳанузгача Чўлқувар маҳалланинг маркази ташландиқ бўлиб ётишига сабаб нима?

      Ушбу жойда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, аҳоли истироҳат боғини барпо этиб, яшил маконга айлантириш ўзимизнинг қўлимизда эмасми?

      Албатта ҳар бир иш ўз қўлимизда, фақатгина маҳалла аҳли бир мақсад устида бирлашса бу каби муаммолар ечимини топади. 

     Мазкур ташландиқ бўлиб ётган ерни «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали кўчатлар экиб, жамоат паркини ташкил қилса бўлади. Биргина ташаббус ва кенг жамоатчилик эътибори муаммоларга барҳам беради. Натижада аҳоли яшаш жойлари кўркам қиёфа кашф этиб, фаровон турмуш учун барча қулайликларнинг яратилади. Шунда фуқароларимиз кўнглида эртанги кунга янада ишонч пайдо қилгани шубҳасиздир.

 

Рустам Нурматов

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар