Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Депутатлар ичимлик суви таъминотидаги узулишлар чорасини топди

Депутатлар ичимлик суви таъминотидаги узулишлар чорасини топди

16 июнь 2022 йил
405
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан аҳолини марказлашган ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан “Агар биз одамларга ичимлик суви етказиб бера олмасак, биз нимани қилган бўламиз? Касаллик қаердан чиқяпти? Болалар қаердан сариқ касал бўлмоқда? Одамлар чидаб келмоқда, лекин энди чидамайди” – деган сўзларининг ўзи бу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар етарли эмаслигини кўрсатиб турибди. 

Бинобарин, Арнасой тумани аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларда бу муаммони ҳал этиш мақсадида Арнасой туман ҳокимлиги томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Халк депутатлари Арнасой туман кенгаши депутатлари Усмон Қўқанов, Ориф Усмонов, Ортиқ Амаков ва Жиззах сув таъминоти МЧЖ Арнасой туман филиали масъул ходими Рустам Бегматовлар Жиззах сув таьминоти МЧЖ га карашли “Қўйтош” сув таъминoти иншоотида ўрганиш ишларини олиб борди.

Мазкур ўрганиш жараёнида Арнасой туманида тоза ичимлик сувининг узилишларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Маълум бўлишича Жиззах сув таьминоти МЧЖга қарашли "Қўйтош” сув таъминoти иншооти айни дамда Зафаробод ва Арнасой туманларни тоза ичимлик суви билан таминлабгина қолмай балки, Ш.Рашидов ва Дўстлик туманларининг айрим маҳаллаларини  ҳам ўз ичига олади.

Арнасой туманидан 209 км ичимлик суви қувурларига эга бўлган "Қўйтош” сув таьминoти иншоотида 8 матор иш фаолиятида бўлиб, аммо ҳозирда 5 та сув етказиб берувчи моторлар носоз ҳолатда ишлаб келаётганлиги аниқланди. Бунинг натижасида туманда аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси тўлиқ қамраб олинмаяпти.Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари "Қўйтош” сув таьминoти иншоатидан орқали Арнасой туманига ичимлик сувини етказиб беришдаги узулишларни олдини олишга қаратилган энг муҳим таклифларни илгари суриб, депутатлик сўровларини чиқаришди.

Эндиликда мазкур "Қўйтош” сув таъминoти иншоотидаги сув етказиб берувчи Арнасой туманига қарашли 2 та яроқсиз бўлиб қолган моторлар янгиларига алмаштирилиб, натижада юзага келаётган узулишларнинг олди олинади.

Бунинг эвазига Арнасой тумани аҳолиси тўлиқ марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар