Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Арнасойда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда

29 сентябрь 2022 йил
127
0

Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва вояга етмаганлар ўртасида хуқуқбузарликлар, жиноят ва турли салбий оқибатларнинг олдини олиш бўйича Арнасой туман ишчи гуруҳи томонидан Арнасой туман 20-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлари ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда Арнасой туман Дин ишлари бўйича қўмитанинг Арнасой тумани мутахассиси Ғулом Сайдуллаев ва Арнасой туман "Раҳмон" жоме масжиди бош имом хатиби Отабек Юлдошевлар томонидан ёш авлодни ва хотин-қизларни ижтимоий тармоқлардан тўғри мақсадда фойдаланиши,  ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида улар томонидан ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Суднинг 2020 йилдаги Қарори билан экстремистик материаллар сирасига киритилган китоблар, дисклар ва бошқа турдаги ноқунуний адабиётлардан фойдаланмасликлари борасида кенг жамоатчиликка етказилди. 

Шунингдек “Экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари”, хотин-қизлар ўртасида “Кийиниш маданияти, ўзбекона урф-одатлар” ва “Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда Турк ва Араб либосларига тақлид сифатида кийиниб юраётган хотин-қизлар ўртасида соғлом муҳитни яратиш юзасидан  тушунчалар бериб ўтилди.

Тадбир давомида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннининг мазмун мохияти ҳамда ёшларни ҳар-хил оқимларга тушиб қолишини олдини олиш  ва дресс-код талабларига риоя қилиш керакли юзасидан топшириқ ва тавсиялар берилди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар