Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда тумани 1-сектор худудида экстремизм ва терроризм борасида очиқ мулоқот ўтказилди

Арнасойда тумани 1-сектор худудида экстремизм ва терроризм борасида очиқ мулоқот ўтказилди

25 июль 2022 йил
174
0

Арнасойда тумани 1-сектор худудида экстремизм ва терроризм мафкураси тарқалишининг олдини олиш қаратилган очиқ мулоқот ўтказилди.

Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва вояга етмаганлар ўртасида хуқуқбузарликлар, жиноят ва турли салбий оқибатларнинг олдини олиш бўйича Арнасой туман ишчи гуруҳи томонидан 1-сектор худуди Чўлқувар МФЙда жойлашган 7-сонли "Бинафша" МТТ  ишчи ходимлари  билан тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда Арнасой туман Чўлқувар МФЙ раиси Абдурашид Бердиев, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Арнасой тумани мутахассиси Ғулом Сайдуллаев, ҳамда Арнасой туман бош имом хотиби Отабек Юлдошевлар томонидан ёш авлодни ва хотин-қизларни ижтимоий тармоқлардан тўғри мақсадда фойдаланиши,  ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида улар томонидан ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Суднинг 2020 йилдаги Қарори билан экстремистик материаллар сирасига киритилган китоблар, дисклар ва бошқа турдаги ноқунуний адабиётлардан фойдаланмасликлари борасида кенг жамоатчиликка етказилди. 

Шунингдек янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги  қонуннининг мазмун мохияти юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар