Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда тумани Баркамол авлод болалар марказида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида очиқ мулоқот ўтказилди

Арнасойда тумани Баркамол авлод болалар марказида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида очиқ мулоқот ўтказилди

26 июль 2022 йил
183
0

Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва вояга етмаганлар ўртасида хуқуқбузарликлар, жиноят ва турли салбий оқибатларнинг олдини олиш бўйича Арнасой туман ишчи гуруҳи томонидан Олтин водий МФЙда Арнасой туман Баркамол авлод болалар маркази ишчи ходимлари билан тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда Арнасой туман Дин ишлари бўйича қўмитанинг Арнасой тумани мутахассиси Ғулом Сайдуллаев ва Республика Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман бўлинмаси мутахассиси Шавкат Худойқулов томонидан ёш авлодни ва хотин-қизларни ижтимоий тармоқлардан тўғри мақсадда фойдаланиши,  ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида улар томонидан ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Суднинг 2020 йилдаги Қарори билан экстремистик материаллар сирасига киритилган китоблар, дисклар ва бошқа турдаги ноқунуний адабиётлардан фойдаланмасликлари борасида кенг жамоатчиликка етказилди. 

Шунингдек “Экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари”, хотин-қизлар ўртасида “Кийиниш маданияти, ўзбекона урф-одатлар” ва “Жаҳолатга қарши маърифат” ҳамда Турк ва Араб либосларига тақлид сифатида кийиниб юраётган хотин-қизлар ўртасида соғлом муҳитни яратиш юзасидан  тушунчалар бериб ўтилди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар