Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман 1-сектор худуди Дўстлик МФЙда аҳоли ва ёшлар ўртасида сайёр қабул ўтказилди

Арнасой туман 1-сектор худуди Дўстлик МФЙда аҳоли ва ёшлар ўртасида сайёр қабул ўтказилди

20 август 2022 йил
134
0

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.

Хусусан, Арнасой туман ҳокими, 1-сектор раҳбари ўринбосари Фахриддин Адилов ва Шавкат Кенжабоев ҳамда тумандаги Халқ қабулхона мудири Бекмурод Норовлар 1-сектор худуди Дўстлик МФЙда сайёр қабул ўтказди.

Мазкур сайёр қабуллар орқали фуқароларни қабул қилиш амалиёти кенг йўлга қўйилганлиги халқимизнинг давлат идораларига нисбатан ишончини ортиб боришига сабаб бўлмоқда.

Жумладан сайёр қабулда фуқаролар мурожаатининг уй -жой қуриш учун ер участкаси ажратиш, ичимлик суви,  электр энергияси учун темир бетон устунлари ва СИП кабеллар ўрнатиш, ички йўлини таъмирлаш, ордер олиш, моддий ёрдам, олий таълим учун шартнома пулларини тўлаш, тадбиркорлик қилиш каби 25 дан ортиқ муаммолар юзасидан мурожаатлар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди. 

Мухтасар айтганда, мазкур сайёр қабул давомида фуқароларнинг дарду ташвишлари эшитилди ҳамда вақт ва ўрганиш талаб этиладиганлари ижроси бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар