Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Чўлқуварда сайёр қабул ўтказилди

Чўлқуварда сайёр қабул ўтказилди

08 февраль 2022 йил
175
0

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.

Хусусан, Арнасой туман ҳокимлиги мурожаатларни жойига чиққан ҳолда, сайёр қабуллар орқали қабул қилиш амалиёти кенг йўлга қўйилганлиги халқимизнинг lдавлат ва жамиятга  нисбатан ишончини ортиб боришига сабаб бўлмоқда. 

Арнасой туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Исматов томонидан аҳоли мурожаатларини эшитиш ҳамда уларнинг муаммоли масалаларига амалий ечимини топишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Чўлқувар МФЙда сайёр қабул ўтказилди. 

Сайёр қабулда аҳоли ва 30 нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Тадбирда 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол махалла йили” да қилиниши лозим бўлган бир қатор вазифалар билан бирга, фуқаролардан ер ажратиш, кредит, электр энергияси бетон таянч устунлари ўрнатиш, ичимлик суви тармоғи тортиш каби муаммолар юзасидан мурожаатлар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди. 

Мухтасар айтганда, мазкур сайёр қабул давомида фуқароларнинг дарду ташвишлари эшитилди ҳамда вақт ва ўрганиш талаб этиладиганлари ижроси бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар