Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙЛИК ҲОЖИЛАР ҲАЖ ЗИЁРАТИДАН ҚАЙТДИ

АРНАСОЙЛИК ҲОЖИЛАР ҲАЖ ЗИЁРАТИДАН ҚАЙТДИ

30 июль 2022 йил
171
0

Юртимиздан муборак сафарга борган ҳожи ота ва ҳожи оналар исломнинг бешинчи рукнини адо этиб, соғ-омон юртимизга қайтиб келдилар.      

"Ҳожи" деган мақомга эга бўлиш ўз ўрнида кишининг зиммасига кўплаб масъулият юклайди. Бу мақом соҳиблари ўзларини муносиб тутишлари ва ҳаётларининг давомини покиза ўтказишга интилишлари лозимдир. Зеро, халқ уларнинг сиймосида ислом номини кўради.

Арнасой тумани Чўлқувар маҳалласидан Ҳайитов Пардабой Турдиқулович, Ғ.Ғулом маҳалласида яшовчи Собиров Мунавар Бўрибоевич ва Собирова Рахима Чимировна ҳамда Гулбаҳор маҳалласидан Мирзаева Тожиҳол Юсуповналар Ҳаж зиёратини амалга ошириб, эсон-омон оиласи бағрига қайтди.

Барчамиз кўриб, гувоҳ бўлганимиздек, халқ орасида ҳожиларнинг ҳурмати юқори. Улардан дуо олиш, насиҳат эшитиш, маърака-маросимларни уларнинг бошчилигида қилишга ҳамиша интилиб келамиз. Негаки улар эҳромда туриб арофотда бандаликни тўкис қилиш ҳақида Аллоҳга ваъда берганлар, байтуллоҳни тавоф қилиб барча гуноҳларига тавба қилганлар. Ҳадисда "Ким Байтуллоҳни ҳаж қилса, (унда) ахлоқсиз сўзларни гапирмаса ва фисқ-фужур ишларни қилмаса, худди онаси уни туққан кундаги каби (барча) гуноҳлардан покланиб қайтади",  дейилган. Ҳожилар ана шундай олий мақомга эришиб қайтганлар.

Шундай экан, кейинги ҳаётларини ҳам ушбу мақомга мос тарзда ўтказадиган бўлсалар, дунёда азизлик, охиратда шарафга лойиқ бўладилар. 

"Авваламбор, бундай хайрли ишлар бошида туриб, биз каби зиёратчиларга алоҳида эътибор қаратиб келаётган Президентимиз Шавкат Мирзиёевга ўз ташаккурларимизни билдирамиз. Зиёратчилар ибодатларини амалга оширишлари учун барча қулай шарт-шароитлар яратилган. Бундай тартиб билан ташкил этилган зиёрат фақат таҳсинга сазовор. Ишчи гуруҳнинг жойлардаги ҳаракатлари, гуруҳбошиларнинг ибодатларимизга берган аҳамияти, шифокорларнинг хуш муомалалилиги, ошпазларнинг миллий таомларни тайёрлашда маҳорати – ҳаммаси ўз вақтида, жойида бўлди. Биз Юртимиз тинчлиги, обод ва фаровонлигини тилаб муборак қадамжоларда дуолар қилдик. Бундан буён биз ёшларимизни тарбиялаш, тўғри йўлга бошқаришда ўз ҳиссамизни қўшамиз", - дейди Ҳаж зиёратидан қайтган ҳожи отамиз Пардабой Ҳайитов.

Рустам НУРМАТОВ

Арнасой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар