slot gacor
slot gacor
 Арнасой тумани Олтин водий МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 18 май кунида бошланaди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Олтин водий МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 18 май кунида бошланaди

Арнасой тумани Олтин водий МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 18 май кунида бошланaди

13 май 2022 йил
279
0

2022 йил 18 май куни соат 9-00 да Арнасой тумани Олтин водий МФЙдаги туман 1-сонли умумтаълим мактаби биносида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқолли) сайлови бўлиб ўтади.

Мазкур сайловда Олтин водий МФЙ раислигига 2 нафар номзод кўрсатилган.

Худойкулов Шавкат Турмаматовичнинг

таржимаи ҳоли

       Худойкулов Шавкат Турмаматович 1974 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги мухандис механик. Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 1998 йилда Арнасой туман О.Водий фермер хўжаликлар уюшмаси кадрлар бўлими назоратчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. 30 йилдан ортиқ турли лавозимларида меҳнат қилган.

      Ҳозирги кунда Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Арнасой  тумани Кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида 48 йилдан буён доимий яшайди.

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

ДАСТУРИ

      Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

      Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.

      Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

      Қолаверса, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.

      Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

      Алкоголь ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли орасида кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни кучайтираман.

      Умумтаълим мактаби ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

Қодирова Нодира Тошқуловнанинг

таржимаи ҳоли

     Қодирова Нодира Тошқуловна 1970 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги педагог. Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1990 йилда “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 30 йилдан ортиқ меҳнат қилган.

     Ҳозирги кунда Арнасой тумани 1-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

ДАСТУРИ

     Фуқаролар йиғинлари раислари сайловида менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

      Йиғинга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.

      Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

      Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

     Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

      Умумтаълим мактаби ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

      Кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини доимий назорат қиламан.

     Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

  

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар