slot gacor
slot gacor
 Арнасой тумани Бахтли МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 17 май кунида бошланaди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Бахтли МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 17 май кунида бошланaди

Арнасой тумани Бахтли МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 17 май кунида бошланaди

12 май 2022 йил
474
0

2022 йил 17 май куни соат 9-00 да Арнасой тумани Бахтли МФЙдаги туман 11-сонли умумтаълим мактаби биносида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқолли) сайлови бўлиб ўтади.

Мазкур сайловда Бахтли МФЙ раислигига 2 нафар номзод кўрсатилган. 

Махмудов Ахмад Жумановичнинг

таржимаи ҳоли 

      Махмудов Ахмад Жуманович 1965 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги зоотехник (чорвашунос). Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1992 йилда Арнасой тумани наслчилик бирлашмаси чорвашуноси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. 30 йилдан ортиқ турли лавозимларида меҳнат қилган.

      Ҳозирги кунда Арнасой тумани “Бахтли” маҳалла фуқаролари йиғини раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Баҳтли” маҳалла фуқаролар йиғинида 30 йилдан буён доимий яшайди.

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ

      Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

      Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

      Қолаверса, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.

      Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

      Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

      Умумтаълим мактаби, коллеж ва лицей ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

      Аҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатаман.

Арабова Гулсара Сабирджановнанинг

таржимаи ҳоли

      Арабова Гулсара Сабирджановна 1970 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги педагог. Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 1992 йилда Тожикистон Республикаси Хўжанд вилояти 13-сонли мактаб рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 30 йилдан ортиқ турли лавозимларида меҳнат қилган.

      Ҳозирги кунда Арнасой тумани 11- сонли умумтаълим мактаби директори лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида 29 йилдан буён доимий яшайди.

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ

      Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият.

      Аввало, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.

      Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

      Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

      Умумтаълим мактаби ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

      Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

      Кўп қаватли уйларда ижарада турувчиларни, хонадонларга келиб-кетувчиларни профилактика инспекторлари билан биргаликда мунтазам назоратга олиб бораман.

 

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар