slot gacor
slot gacor
 Арнасой тумани Чинобод МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 17 май кунида бошланaди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Чинобод МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 17 май кунида бошланaди

Арнасой тумани Чинобод МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 17 май кунида бошланaди

12 май 2022 йил
309
0

 

2022 йил 17 май куни соат 9-00 да Арнасой тумани Чинобод МФЙдаги туман 12-сонли умумтаълим мактаби биносида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқолли) сайлови бўлиб ўтади.

Мазкур сайловда Чинобод МФЙ раислигига 2 нафар номзод кўрсатилган.

Ширинов Пўлат Нарбаевичнинг

 таржимаи ҳоли

      Ширинов Пўлат Нарбаевич 1973 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги жисмоний тарбия ўқитувчиси. Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1989 йилда Зафаробод туман 10-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 11 йилдан ортиқ турли лавозимларида меҳнат қилган.

      Ҳозирги кунда Арнасой тумани “Пайариқ лочини” фермер хўжалиги раҳбари лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғинида 26 йилдан буён доимий яшайди.

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ

      Йиғинга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.

      Аввало, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.

      Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

      Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

      Умумтаълим мактаби ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

      Аҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатаман.

      Кўп қаватли уйларда ижарада турувчиларни, хонадонларга келиб-кетувчиларни профилактика инспекторлари билан биргаликда мунтазам назоратга олиб бораман.

Собиров Олим Юнусовичнинг

таржимаи ҳоли 

      Собиров Олим Юнусович 1971 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги зоомуҳандис. Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1994 йилда Арнасой тумани “Кўлтўсин” фермер хўжалиги раиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Қишлоқ хўжалиги соҳасида 24 йилдан ортиқ турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.

      Ҳозирги кунда Фориш тумани “Собир Олим замини” фермер хўжалиги раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғинида 24 йилдан буён доимий яшайди.

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ

      Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф.

       Йиғинга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.

      Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

      Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

      Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

      Аҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатаман.

      Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

 

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар