slot gacor
slot gacor
 Арнасой тумани Тинчлик МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 16 май кунида бошланaди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Тинчлик МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 16 май кунида бошланaди

Арнасой тумани Тинчлик МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 16 май кунида бошланaди

11 май 2022 йил
442
0

2022 йил 16 май куни соат 9-00 да Арнасой тумани Тинчлик МФЙдаги 9-сонли умумтаълим мактаби биносида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқолли) сайлови бўлиб ўтади.

Мазкур сайловда Тинчлик МФЙ раислигига 3 нафар номзод кўрсатилган.

Шомуратов Қахрамон Бекмуратовичнинг

таржимаи ҳоли

      Шомуратов Қахрамон Бекмуратович 1978 йилда туғилган, миллати – қирғиз, маълумоти – олий, мутахассислиги ўсимликларни ҳимоя қилиш. Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 2000 йилда Арнасой тумани “Ойқор” сувдан фойдаланувчилар уюшмаси агрономи вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Шомуратов Қахрамон Бекмуратович 20 йилдан ортиқ турли лавозимларда меҳнат қилган.

     Ҳозирги кунда Арнасой тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида 37 йилдан буён доимий яшайди.  

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ

     Йиғинга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.

     Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

     Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

     Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

     Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

     Аҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатаман.

Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

Муратов Рустам Мардиевичнинг

таржимаи ҳоли 

       Муратов Рустам Мардиевич 1976 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўқитувчи. Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1997 йилда Арнасой тумани 9-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. 25 йилдан ортиқ таълим тизимида турли лавозимларда меҳнат қилган.

      Ҳозирги кунда Арнасой тумани 9-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида 20 йилдан буён доимий яшайди.  

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ

     Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

     Йиғинга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.

     Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

     Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

     Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

     Аҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатаман.

Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

Ўтамалиева Моҳира Рахмонбердиевнанинг

таржимаи ҳоли 

      Ўтамалиева Моҳира Рахмонбердиевна 1972 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси. Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1995 йилда Арнасой туманидаги 9-умумтаълим мактаб она тили фани ўқитувчи вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 27 йилдан ортиқ турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.

     Ҳозирги кунда Арнасой туманидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида 15 йилдан буён доимий яшайди.

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ

      Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият.

     Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

     Қолаверса, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.

     Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

      Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

     Умумтаълим мактаби ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар