slot gacor
slot gacor
 Арнасой тумани Ғофур Ғулом МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 17 май кунида бошланaди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Ғофур Ғулом МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 17 май кунида бошланaди

Арнасой тумани Ғофур Ғулом МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 17 май кунида бошланaди

12 май 2022 йил
306
0

2022 йил 17 май куни соат 9-00 да Арнасой тумани Ғофур Ғулом МФЙдаги туман 20-сонли умумтаълим мактаби биносида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқолли) сайлови бўлиб ўтади.

Мазкур сайловда Ғофур Ғулом МФЙ раислигига 2 нафар номзод кўрсатилган.

Шодманов Адхам Болиқуловичнинг

таржимаи ҳоли 

      Шодманов Адхам Болиқулович 1976 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги агросаноат мажмуаси тармоқларида иқтисод ва бошқарув. Оилали, 5 нафар фарзанди бор. 1992 йилда Арнасой тумани агроучасткаси ҳисобчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. 30 йилдан ортиқ турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.

      Ҳозирги кунда Арнасой тумани Ғофур Ғулом номли маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ғофур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида 10 йилдан буён доимий яшайди.

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ

      Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

      Қолаверса, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.

      Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

      Алкоголь ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли орасида кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни кучайтираман.

      Умумтаълим мактаби ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

      Кўп қаватли уйларда ижарада турувчиларни, хонадонларга келиб-кетувчиларни профилактика инспекторлари билан биргаликда мунтазам назоратга олиб бораман.

      Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

Муфтиллаев Абдивафо Шамсиевичнинг

таржимаи ҳоли

      Муфтиллаев Абдивафо Шамсиевич 1968 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги педагог. Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 1993 йилда Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани 81-умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 18 йилдан ортиқ турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.

      Ҳозирги кунда Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Арнасой тумани Кенгаши ижрочи котиби вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ғофур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида 7 йилдан буён доимий яшайди.

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ 

      Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

      Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

      Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

      Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

      Умумтаълим мактаби, коллеж ва лицей ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

      Кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини доимий назорат қиламан.

      Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар