Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Бўстонда тадбиркорлик йўлга қўйилиб узумчилик ташкил этилади

Бўстонда тадбиркорлик йўлга қўйилиб узумчилик ташкил этилади

12 февраль 2022 йил
187
0

Бугун Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар “Тадбиркор бой бўлса, халқ ҳам, давлат ҳам бой бўлади” деган шиор остида ташкил этилмоқда. Зеро, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади.

Агар одамларнинг тадбиркор бўлишга интилишига амалий ёрдам берилса, бунёдкорлик янада кенг қулоч ёзади. Бу билан минглаб оилаларга барака киради, юз минглаб янги иш ўринлари яратилади. Демак, тадбиркорга шароит яратиб, одамларни ишбилармон қилиш ҳозирги пайтда ҳаётий заруратдир.

Арнасой тумани Бўстон маҳалла аҳолиси билан бўлган учрашувда ҳам айнан шу масалалага эътибор қаратилди.

Мазкур учрашувда Арнасой туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Исматов, 4-сектор раҳбари, Арнасой туман Давлат солиқ инспекцияси Хусниддин Умуров, Республика Агробанк вакиллари,  ҳоким ёрдамчиси ва Бустон МФЙ маъсуллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Учрашув аввалида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган «Ҳар бир оила – тадбиркор», дастури доирасида ҳудудда аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва иш билан бандлигини таъминлашга борасида сўз борди.

Шунингдек маҳалланинг Исломобод кўчаси вайиш қилиниб икки тарафига узум экилиши борасидаги таклифлар аҳоли билан муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳа намуна сифати ҳар бир маҳаллаларда жорий этилаётганлиги қайд этилди.

 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар