slot gacor
slot gacor
 АРНАСОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИ ЧЎЛҚУВАР МАҲАЛЛА АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШДИ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИ ЧЎЛҚУВАР МАҲАЛЛА АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

АРНАСОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИ ЧЎЛҚУВАР МАҲАЛЛА АҲОЛИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

24 июнь 2024 йил
36
0

Аввал хабар берганимиздек Арнасой туман ҳокими Одилжон Мусанов жорий йилнинг 7 май куни Чўлқувар маҳалла фаоллари билан учрашувида маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ҳамда кўча деворларини тартибга келтириш тўғрисидаги топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида 1-сектор ҳудуди Чўлқувар маҳалласи Серқуёш кўчасида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, аҳоли ҳонадонларининг таъмирталаб аҳволдаги ташқи деворлари янгисига алмаштирилди. 

Куни кеча туман ҳокими Чўлқувар маҳалласида қилинаётган ишларни кўздан кечирди ва маҳалла фаоллари билан учрашиб катта йўл ёқасидаги аҳоли томорқаларини ободонлаштириш, тартибга келтириш ҳамда атрофини симли сеткалар билан ўраш борасида топшириқлар бериб ўтди. 

Албатта маҳалла ободлиги юрт фаровонлигидир. Уй-жойлар, кўчаю ҳовлиларини озода, саранжом ҳолатда сақлаш халқимизнинг азалий қадриятларидан саналади.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар