Аввал хабар берганимиздек Арнасой туман ҳокими Одилжон Мусанов жорий йилнинг 7 май куни Чўлқувар маҳалла фаоллари билан учрашувида маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ҳамда кўча деворларини тартибга келтириш тўғрисидаги топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида 1-сектор ҳудуди Чўлқувар маҳалласи Серқуёш кўчасида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, аҳоли ҳонадонларининг таъмирталаб аҳволдаги ташқи деворлари янгисига алмаштирилди.
Куни кеча туман ҳокими Чўлқувар маҳалласида қилинаётган ишларни кўздан кечирди ва маҳалла фаоллари билан учрашиб катта йўл ёқасидаги аҳоли томорқаларини ободонлаштириш, тартибга келтириш ҳамда атрофини симли сеткалар билан ўраш борасида топшириқлар бериб ўтди.
Албатта маҳалла ободлиги юрт фаровонлигидир. Уй-жойлар, кўчаю ҳовлиларини озода, саранжом ҳолатда сақлаш халқимизнинг азалий қадриятларидан саналади.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати