ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАРНИНГ АРНАСОЙГА ТАШРИФИ
Хабарингиз бор жорий йилнинг 2-10 июн кунлари Жиззах вилояти ва туман ҳокимларидан ташкил топган делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам тажрибалар алмашган эди.
Мазкур ташриф давомида барча делегация қатори Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов ҳам туманда иқлим шароитидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, айниқса хитой тажрабаси асосида пахта етиштиришни кенг кўламли йўлга қўйиш орқали пахта етиштириш самарадорлигини ошириш борасида чора-тадбирлар белгилаб берилган эди.
Куни кеча Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Урумчи провинциясидаги Корла шаҳридан “China Xinjiang Hongtai Seed Industry Technology Co. Ltd” компаниясининг бир гуруҳ вакиллари Арнасой туманига ташриф буюрди.
Дастлаб Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов бошчилигида ўринбосарлар ҳамда инвесторлар билан биргаликда туманда хитой тажрибаси асосида пахта етиштириш, пахтани қайта ишлаш, уруғлик чигит тайёрлаш, ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ҳамда толадан ип ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар туман ҳокимлигида кўриб чиқилди.
Шундан сўнг, туманда етиштирилаётган пахта дала майдонларини бирма-бир кўздан кечирилди ва Хитойлик компаниянинг қишлоқ хўжалиги вакиллари томонидан туманнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб пахта етиштириш борасида тегишли тавсиялар берилди.
Келгусида Арнасой туманида пахта етиштириш, уни қайта ишлаш бўйича тажриба алмашиш борасида томонлар ўзаро келишиб олинди, қарийб 2 минг гектар ер майдони босқичма-босқич ажратиладиган бўлди.
Шунингдек, “China Xinjiang Hongtai Seed Industry Technology Co. Ltd” компания томонидан туманда пахта етиштириш, қайта ишлаш, ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ҳамда толадан ип ишлаб чиқариш каби заводлар қуриш таклифларини билридиб ўтишди.
Туманга бу каби хорижий инвесторларнинг жалб қилиниши қишлоқ хўжалиги соҳасини янада самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати