slot gacor
slot gacor
 Арнасой тумани “Раҳмон” жоме масжидида Қурбон ҳайитига тайёргарлик кўриш ишлари олиб борилмоқда » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани “Раҳмон” жоме масжидида Қурбон ҳайитига тайёргарлик кўриш ишлари олиб борилмоқда

Арнасой тумани “Раҳмон” жоме масжидида Қурбон ҳайитига тайёргарлик кўриш ишлари олиб борилмоқда

14 июнь 2024 йил
28
0

Қурбон ҳайити байрамини муносиб нишонлаш, ҳайит намозини адо этишга келувчи фуқаролар учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Арнасой туманидаги масжидларда кенг кўламли тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Жумладан, Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов ва “Раҳмон” жоме масжиди имом-хатиби Рустам Нишонов ташаббуслари билан маҳалладаги саҳоватпеша, ҳомийлар кишилар кўмагида “Раҳмон” жоме масжиди ободонлаштириш ишлари ҳамда оқлаш ва бўёқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Республика ишчи гуруҳ вакиллари ва сектор раҳбарлари маҳалла раислари ушбу ҳайрли ва савобли ишда ҳам фаол иштирок этишди.

Муборак Қурбон ҳайитини юқори савияда ўтказиш, жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида, Арнасой тумани Ички ишлар бўлими, туман Миллий гвардия ходимлари томонидан кунлик навбатчилик шакиллантирилиб тўлиқ назоратга олинди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар