Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда 30 июль “Халқаро дўстлик куни” муносабати билан эҳсон дастурхони ёзилди

Арнасойда 30 июль “Халқаро дўстлик куни” муносабати билан эҳсон дастурхони ёзилди

27 июль 2023 йил
117
0

30 июль “Халқаро дўстлик куни” ҳамда Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Арнасой туман “Раҳмон” жоме масжидида нуронийлар, фермер ва тадбиркорлар, маҳалла  фаоллари ҳамда турли миллат вакиллари учун эҳсон дастурхони ёзилди.

Мазкур тадбирда, Арнасой туман “Раҳмон” жоме масжиди бош имом хатиби Отабек Юлдашев 30 июль “Халқаро дўстлик куни” ҳамда Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан табриклаб, бугунги кунда Юртбошимиз томонидан тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлар борасида такидлаб ўтди. 

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштиришга доир хайрия ҳашарларида кўнгилли равишда аҳоли ташаббуслари борасида ҳам тўхталиб ўтилди. 

– Айни дамда Арнасой туман марказининг шоҳ кўчасида жойлашган “Раҳмон” жоме масжиди бевосита ички туризм, экотуризм учун Айдар-Арнасой кўлига келиб кетувчи сайёҳларнинг эътиборини ҳам жалб қилмоқда, – дейди “SAM KUALA FUTURE GROUP” МЧЖ таъсисчиси Анвар Мирзаев. – Шу боис Арнасой туманида аҳоли сони ортиши ва туристлар оқимининг кенгайиши сабабли, ушбу масжид биносини замонавий дизайн ва миллий услубда қўшимча айвон қурилиши ва таъмирланиши борасида саҳоватпеша фуқаролар ва тадбиркорларга ҳомийлик қилиш орқали ўз хиссасини қўшиш таклифини билдириб ўтди. 

Шундан сўнг, “Раҳмон” жоме масжид биносини замонавий дизайн ва миллий услубда қўшимча айвон қурилиши ва таъмирлашда фермер ва тадбиркорлар ҳамда аҳоли томонидан ҳомийлик қилишга келишиб олинди.

Тадбир сўнгида бир дастурхон атрофида йиғилганлар бу каби хайрли ишга бош қўшаётган кенг жамоатчилик ва тадбиркорлар хаққига дуолар қилинди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар