Қурбон ҳайити байрамини муносиб нишонлаш, ҳайит намозини адо этишга келувчи фуқаролар учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Арнасой туманидаги масжидларда кенг кўламли тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.
Жумладан, Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов ва “Раҳмон” жоме масжиди имом-хатиби Рустам Нишонов ташаббуслари билан маҳалладаги саҳоватпеша, ҳомийлар кишилар кўмагида “Раҳмон” жоме масжиди ободонлаштириш ишлари ҳамда оқлаш ва бўёқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Республика ишчи гуруҳ вакиллари ва сектор раҳбарлари маҳалла раислари ушбу ҳайрли ва савобли ишда ҳам фаол иштирок этишди.
Муборак Қурбон ҳайитини юқори савияда ўтказиш, жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида, Арнасой тумани Ички ишлар бўлими, туман Миллий гвардия ходимлари томонидан кунлик навбатчилик шакиллантирилиб тўлиқ назоратга олинди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати