Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман ҳокимлиги билан "Newcade Nevkade Grp" компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги мeморандум имзоланди

Арнасой туман ҳокимлиги билан "Newcade Nevkade Grp" компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги мeморандум имзоланди

04 май 2024 йил
30
0

Ривожланган мамлакатлар амалиёти шуни кўрсатадики, инвестиция жалб қилмай туриб, иқтисодиётни етарли даражада ривожлантириб бўлмайди. Ана шуни эътиборга олиб, давлатимиз томонидан мамлакатда инвестицион муҳитни шакллантиришга шароит яратиб берилмоқдаки, бугун олис худудларга ҳам инвестиция кириб бормоқда. 

Арнасой тумани ҳокимлигида Германиялик инвесторлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов "Newcade Nevkade Grp" компанияси директори Mehmet Ali Gediz томонидан тақдим қилинган лойиҳалар билан яқиндан танишиб чиқди. 

Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти Арнасой туман ҳокимлиги ва "Newcade Nevkade Grp" компанияси (Германия) ўзаро музокаралар асосида қуёш электростанциясини қуриш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, маҳсулотларни экспорт қилишни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришдилар. 

Арнасой туманига  2024-2026 йилларда  умумий қиймати 350 миллион АҚШ доллари миқдорида 300 га ер майдонида кейинчалик босқичма босқич 7 минг га ер майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспортини амалга ошириш ҳамда ер майдонларида қуёш электр станцияси қуриш ишлари амалга оширилади.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар