Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ғолиблар тақдирланди

Арнасойда ғолиблар тақдирланди

01 май 2024 йил
25
0

Жиззах вилояти ФВБ томонидан ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фавқулодда вазият юз берганда тўғри ҳаракат қилиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш, билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумий ўртатаълим мактаблари ўртасида "Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари мусобақасининг вилоят босқичида ғолиб бўлган жамоаларни тақдирлаш юзасидан тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда Арнасой тумани ҳокими маслаҳатчиси А.Қаршиев, Арнасой тумани ФВБ бошлиғи капитан И.Аманов, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудираси О.Камолова ҳамда 20-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори И.Унгаловлар иштирок этишди.

Тадбирда "Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари мусобақасининг вилоят босқичида ғолиб бўлган Арнасой тумани 20 мактаб ўқувчиларидан таркиб топган «Чақмоқ» жамоси, “Ёшлар овози” танловининг “Бахшичилик” йўналиши бўйича  Жиззах вилоят босқичида 3-ўрин ғолиби Фарход Қудратов ҳамда “Ментал арифметика” олимпиадасида ғолиб бўлган 8 нафар ўқувчи туман ҳокимининг ташаккурномаси диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар