Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Умид ниҳоллари – 2022” спорт мусобақасининг вилоят босқичида ғолиб бўлган Арнасойлик 44 нафар ўқувчи ёшлар тақдирланди

“Умид ниҳоллари – 2022” спорт мусобақасининг вилоят босқичида ғолиб бўлган Арнасойлик 44 нафар ўқувчи ёшлар тақдирланди

04 сентябрь 2022 йил
158
0

Арнасой туман Халқ таълими бўлимида “Умид ниҳоллари – 2022” спорт мусобақасининг худудий финал босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов кичик олимпиада номини олган “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг барча иштирокчилари, совриндорларини мустақиллик байрами билан самимий қутлади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, бошқа давлатларда бўлмаган тизим ташкил қилинганлиги, бугунги кунда ёшларимизни спортга қизиқишини ошириш, оммавий спортга кенг жалб қилиш бўйича улкан ишлар амалга оширилаётганлигини қайд этди. 

“Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг ҳудудий финал босқичлари вилоятда юксак савияда ўтказилиб, спортнинг ўндан ортиқ тури бўйича беллашилди. Ўтказилган ҳудудий финал босқичида Арнасойлик 44 нафар ўқувчилар ёшлар спортнинг “Бадминтон”, “Гандбол”, “Кураш”, “Футбол” каби турлари бўйича ғолиблар тақдирланди.

“Умид ниҳоллари – 2022” спорт мусобақасининг вилоят финал босқичида спортнинг “Бадминтон” тури бўйича 13 мактабнинг 8 нафар ўқувчи ёшлари 3-ўринни, “Гандбол” бўйича қизлар ўртасида тумандаги 1,8,11,20 мактабларидан 12 нафар ўқувчи ёшлари 2-ўринни, “Футбол” бўйича 1,8,10,20,22 мактабларидан 18 нафар ўқувчи ёшлари 1-ўринларни қўлга киритиб ғолиб бўлишди.Шунингдек, спортнинг “Кураш” тури бўйича 65 кг вазн тоифасида 8 мактаб ўқувчиси Шоҳжаҳон Сулаймонов ва 46 кг вазн тоифасида 14 мактабнинг 9-синф ўқувчиси Асилбек Эркиновлар 3-ўринни, 42 кг вазн тоифасида 14 мактабнинг 7-синф ўқувчиси Аброр Аброров ва 40 кг вазн тоифасида Дастон Мамадалиевлар 2-ўринни ҳамда 42 кг вазн тоифада 2 мактабнинг 7-синф ўқувчиси Равшан Эркинов ва  55 кг вазн тоифада Асилбек Абдумажидовлар 1-ўринларни қўлга киритиб ғолиб бўлишди.

Жумладан, Арнасой туман Халқ таълими бўлимида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва Арнасой туман Халқ таълими бўлими мудири Мирмуҳсин Низомовлар “Умид ниҳоллари – 2022” спорт мусобақасининг вилоят финал босқичида 1-ўринни олган ўқувчи ёшларга Халқ таълими вазирлигининг олтин медали, фахрий ёрлиғи ва 20 та ноутбуклари, 2-ўринни олган ўқувчи ёшларга кумуш медали, фахрий ёрлиғи ва 14 та телевизорлари, 3-ўринни олган ўқувчи ёшларга бронза медали, фахрий ёрлиғи ва 10 та велосипедлари билан тақдирлади.

Қайд этиш жоиз, ўқувчиларнининг бу каби ютуқлари эвазига уларнинг мураббийларидан 13 мактаб ўқитувчиси Дилшод Сариев, 11 мактаб ўқитувчи Шуҳрат Жуманов ҳамда 22 мактаб ўқитувчиси Акбар Лутфуллаевлар ҳам Халқ таълими вазирлиги томонидан сертификат ва спорт анжомлари билан тақдирланди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар