slot gacor
slot gacor
 Жиззах вилоятида "Ёш қутқарувчи” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Жиззах вилоятида "Ёш қутқарувчи” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди

Жиззах вилоятида "Ёш қутқарувчи” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди

21 апрель 2024 йил
49
0

Жиззах вилояти ФВБ томонидан дахлдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фавқулодда вазият юз берганда тўғри ҳаракат қилиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш, билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумий ўртатаълим мактаблари ўртасида "Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда жамоалар 5 та шарт бўйича ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.

Ўтказилган мусобақаларда барча жамоалар ўзларининг жисмоний чидамлилигини, фавқулодда вазиятлар йўналиши бўйича билим ва кўникмаларини яна бир маротаба ошириб тенгсиз кураш олиб боришиб, шарт 15 баллик тизимда баҳоланди. 

Вилоят миқёсида «Ёш қутқарувчи» кўнгиллилар клублари ўртасида ўтказилган спорт мусобақасида жамоалар «Умум-жамоа» ҳисобида қуйидаги ўринларни эгаллади.

Арнасой тумани «Чақмоқ» жамоси 1-ўринни, Пахтакор тумани «Аланга» жамоаси 2-ўринни, Ш.Рашидов тумани «Бургутлар» жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Ғолиблар ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ғолиб бўлган Арнасой туманининг «Чақмоқ» жамоси мусобақанинг республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар