Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик келажак Гвардиячилари ҳарбий-спорт мусобақасида биринчи ўринни эгалади

Арнасойлик келажак Гвардиячилари ҳарбий-спорт мусобақасида биринчи ўринни эгалади

10 январь 2022 йил
182
0

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия Жиззах вилоят бош бошқармаси, Миллий Гвардия Қўриқлаш хизмати ва Жиззах вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамкорликда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ўртасида "Келажак Гвардиячилар" ҳарбий-спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақа давомида иштирокчилар эпчиллик, чаққонлик, чидамлилик, билимдонлик сифатларини талаб этувчи шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.

Мусобақанинг белгиланган шартлари бўйича жамоалар томонидан тўпланган умумий баллар ҳисобига кўра Арнасой тумани 22-сонли умумтаълим мактабининг жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Мусобақа сўнгида ғолиб жамоалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар