Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Қўмондон ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Арнасойда “Қўмондон ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

26 март 2024 йил
38
0

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Ёшларни ватанпарварлик” руҳида тарбиялаш ҳамда ёшлар масалалари бўйича идоралараро ҳамкорликни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ 93М-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Қўмондон ва ёшлар” форматида учрашув ташкил этилди.

  Учрашувда Марказий харбий округ қўшинлар қўмондонлиги тизмига бириктирилган ёшлар таклиф этилди. Тадбирда Арнасой туман ҳокими Х.Алимарданов, Марказий харбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари полковник Н.Қодиров, Жиззах вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи подполковник Б.Бекмуродов, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи майор Ф.Тўхтасинов, Ёшлар ишлари Агентлиги Арнасой туман бўлими бошлиғи О.Сатторов ҳамда ташкилот рахбарлари иштирок этишди.

 

 

  Учрашув жараёнида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан белгиланган тартибда жавоблар олишди.

 

 

 

 Мазкур учрашувда ёшларга қуролли кучларда олиб борилаётган ислоҳатлар, ҳарбий хизматчиларга яратиб берилаётган имтиёз ва шарт-шароитлар, қуролли кучларимиз тизимидаги Олий ҳарбий билим юртлари ҳамда ҳарбий академик лицейлар тўғрисида кенг тушинчалар берилди.

 

 

 

 

 

   Шунингдек Жиззах гарнизони харбий оркестори томонидан мусиқий чиқишлар, харбий хизматчилар томонидан қўл жанги санъати намойиш этилди ҳамда ҳарбий-техника қурол-аслаҳа кўргазмалари ташкил этилди.

                                                                                             Арнасой туман ҳокимлиги

                                                                                             Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар