Арнасойда “Миллий армиямиз - Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидур" шиори остида тадбир ўтказилди
Жиззах вилояти Арнасой тумани Мудофаа ишлари бўлими, туман Байналминал жангчилар жамияти ҳамда туман Нуронийларни кўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда, Куролли Кучларимизнинг ташкил топганлигининг 31 йиллиги муносабати билан туман касб-ҳунар мактабида "Миллий армиямиз - Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидур" шиори остида "Уч авлод" учрашуви ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Арнасой туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи майор Фурқат Тухтасинов, Байналминал жангчилар уюшмаси туман бўлими раиси Йўлдош Шукуровлар иштирок этди.
Тадбирда ўқувчи ёшларга Қуролли Кучларимизнинг тарихи, олиб борилаётган ислоҳотлар, харбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар ва Олий ҳарбий таълим муассасалари ва Ҳарбий академик лицейлар туғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:

